Jump to content

Кошице

From Ziyosfera

Кошице — Словакиянинг шарқидаги шаҳар. Словакия Рудали тоғлари этакларида, Горвад дарёси водийсида жойлашган. Аҳолиси 241,8 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Қора металлургиянинг йирик маркази. Металлургия комбинати, оғир машинасозлик, магнезитни қайта ишлаш, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари, университет, Шарқий Словакия музейи бор. XIV—XVIII асрларга оид меморий ёдгорликлар, жумладан, готика собори сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил