Jump to content

Кошон

From Ziyosfera

Кошон — Эроннинг марказий қисмидаги шаҳар, Теҳрон остонасида. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 201,3 минг киши (1997). К. да тўқилган гиламлар дунёда машҳур. Ипак гиламларнинг асосий қисми экспорт қилинади. Ип газлама, шойи, чинни қанжиллар, мисгарлик ва кулолчилик буюмлари ишлаб чиқарилади. К. ўрта асрларда Эроннинг энг йирик бадиий-ҳунармандчилик маркази бўлган. Меъморий ёдгорликлардан Майдон масжиди (XIII аср, XV асрда қайта қурилган), Зайниддин минораси (XI аср), Имом-зола Ҳабиб ибн Мусо мақбараси (XIII аср), шоҳ Аббос И сағанаси (XVII аср) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил