Jump to content

Ксенотим

From Ziyosfera

Ксенотим —иттрий фосфати (ВПО4). Одатда тетрагонал сингонияга мансуб бўлган призматик ва пирамида кўринишдаги майда кристаллар сифатида намоён бўлади. Ранги қўнғир, қизил, қаттиклиги 4,5, зичлиги 4300 кг/м3. Асосан, гранитли пегматитлар ҳамда контактам метасоматитлар, сланецлар қатламида ҳосил бўлади. Кўпинча гранитоид жинсларнинг аксессорли минерали сифатида учрайди. Энг машҳур конлари Бразилия (Минас-Жерайс)даги пегматит ва сочмалар, Швеция, Норвегиядаги пегматитлар. Россияда К. Карелия пегматитларида учрайди. Ўзбекистонда турли шароитларда аниқланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил