Jump to content

Култепа

From Ziyosfera

Култепа — шаҳар ҳаробаси (III—XIII аср боши). Сирдарё вилояти, Ховос туманидаги Совот қишлоғидан 4 км жанубида, Хўжамушкенцойнинг чап қирғоғида. Санъацҳунос-археолог Н. Б. Немсева 1974-йил топган. 1985-йил Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтининг Сирдарё отряди (раҳбари А. А. Грицива) у ерда қазиш ишлари олиб борган. Тадқиқотлар ватижасида Култепада тарҳи тўртбурчак қалъа ва унга шим. ва ғарб томондан ёндашган турар жойлар мавжудлиги аниқланди (умумий майдони 20 га). тахминан унинг марказида Гулҳовўз деб аталувчи бо-тиклик ҳам бор. Араб географлари — Истахрий, Ибн Ҳавқал, Муқаддасий ва бошқа асарларида кайд этилган ўрта асрлар шаҳри — Собот айван Култепа ўрнида бўлган. Топилган ашёвий далиллар (со-пол қадаҳ, коса, кўза, хум, тоғора ва бошқа кўпгива сирланган идишлар)га тая-ниб, Култепадаги ҳаёт 3 босқич — сўнгги антик давр (III—IV асрлар), илк ўрта асрлар даври (V—VIII асрлар) ва ўрта асрлар даври (X—XIII асрлар)га бўлинади.

Манбалар