Кума
Appearance
| Кума | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 802 |
| Майдони | 33 500 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Кума — Шим. Кавказдаги дарё. Узунлик 802 км, ҳавзасининг майдони 33,5 минг км². Катта Кавказнинг шим. ён багирларидан бошланади. Юқори қисмида тоғлар орасидан, ўрта қисмида даштдан оқади. Каспий бўйи пасттекислигига келганда К. ўзани бир неча тармоққа бўлиниб, Каспий денгизига етмасдан тугайди. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 10,9 м³/сек. К. қор ва ёмғирлардан тўйинади. Терек- Кума ва Кума-Манич каналлари сувидан суғоришда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |