L'Atalante
| Л'Аталанте Ле Чаланд қуи пассе | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Жеан Виго |
| Продюсер(лар) | Жаcқуэс-Лоуис Ноунез |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Қайси асарга асосланган |
Жеан Гуинéэнинг ҳикояси |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Мауриcе Жауберт |
| Оператор(лар) | Борис Кауфман |
| Монтажёр(лар) | Лоуис Чаванcе |
| Студия | Аргуи-Филмс |
| Дистрибютор | Гаумонт |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик |
65 дақиқа (дастлабки нусха) 85 дақиқа (тикланган нусха) |
| Мамлакат |
|
| Тил | франсузча |
| Бюджет | 1 миллион франк |
Л'Аталанте — 1934-йилда Жеан Виго томонидан ёзилган ва суратга олинган франсуз филми. Филмда бош ролларни Жеан Дастé, Дита Парло ва Мичел Симон ижро этган. Филм кўплаб танқидчилар томонидан барча даврларнинг энг яхши филмларидан бири сифатида тан олинган ва „Сигҳт & Соунд“ журналининг 2022-йилги сўровида танқидчилар рўйхатида 34-ўринни, режиссёрлар рўйхатида эса 46-ўринни эгаллаган[1].
Сюжети
Жеан „Л'Аталанте“ номли юк кемасининг капитани эди. У ўз қишлоғида гўзал Жулиэтте билан турмуш қуради ва уни ўзи билан бирга яшаш учун юк кемасига олиб келади. Кичик кемада Жеандан ташқари унинг икки содиқ ёрдамчиси ғалати феъл-атвори ҳамда ноодатий одатлари билан танилган кекса Жулес амаки ҳамда ўспирин бола ҳам ҳаёт кечирарди. Париж томон юк олиб бораётган кемада Жеан ва Жулиэтте ўзларининг ўзига хос асал ойини ўтказишади. Бироқ сивилизациядан узилган, тартибсиз ҳаёт кечирадиган эркаклар даврасига тушиб қолган ёш келинчакнинг келиши ортидан кемада таранг вазият юзага келади. Бир куни Жеан хотини Жулиэттани кекса Жулеснинг хонасида у билан қизғин суҳбатлашиб ўтирганини кўриб қолади. Рашк оловида ёнган капитан ғазабдан ўзини йўқотиб, столдаги ликопчаларни синдиради ва Жулес жонидан ортиқ кўрган мушукларни ҳар томонга ҳайдаб юборади.
Парижга етиб келишгач, Жеан Жулиэттага оқшом пайти шаҳарни бирга томоша қилишни ваъда беради, бироқ кекса Жулес амаки билан ёш ёрдамчи бола фолбин ҳузурига кетиб қолишади. Дарё кемасини буткул қаровсиз қолдира олмайдиган Жеан ваъдасининг устидан чиқолмайди ва бу ҳолат Жулиэттанинг қаттиқ ранжишига сабаб бўлади. Кейинроқ хотинининг кўнглини олиш учун у Жулиэттани рақс залига олиб боради. Айнан ўша ерда бир ҳийлакор кўча савдогари келинчакка илашиб, уни рақсга таклиф қилади ва ўзи билан бирга Париж гўзалликлари қаърига қочишга ундайди. Буни кўрган Жеан савдогар билан жанжаллашиб кетади ва ғазаб устида Жулиэттани судраб кемага қайтаради. Бироқ Парижнинг ёрқин тунги ҳаётига маҳлиё бўлган Жулиэтте барибир ўзини тия олмайди ва тунда яширинча қирғоққа чиқиб кетади. Тонг саҳарлаб хотинининг кемада йўқлигини билган Жеан алам ва ғазаб отига миниб, Жулиэттани излаш ўрнига кемани дарҳол қирғоқдан қўзғатади ва уни кимсасиз Парижда ташлаб кетади.
Жулиэтте эрининг кетиб қолганини билмай, кун бўйи дўкон витриналарини томоша қилиб юради. Кейин дарё бўйига келиб кемани тополмагач, поездга чипта олмоқчи бўлади, аммо ҳамёнини ўғирлатиб қўяди. У тирикчилик қилиш учун шаҳар бўйлаб иш қидиришга мажбур бўлади. Бу орада Жеан бошқараётган кема Ле Ҳавр шаҳрига етиб боради, аммо сафар тафсилотлари қийинчилик билан кечади. Жеан ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ қайғуга ботади. Кема бошлиғи уни жазоламоқчи бўлганда, Жулес амаки уни ҳимоя қилиб, ишини сақлаб қолади. Шунда Жеан хотинининг бир гапини эслайди: ким сувга шўнғиса, у ерда ўз чин севгилисининг юзини кўра олар экан. У дастлаб бошини челакдаги сувга тиқади, кейин эса дарёга сакрайди.
Жеаннинг дарёга дарёга сакраганини ко'рган ва унинг оғир аҳволига чидай олмаган Жулес амаки Жулиэттани излаб топишга аҳд қилади ва зудлик билан Парижга олади. У узоқ қидирувлардан сўнг, тасодифан Жулиэттани бир дўконда маъюс ўтирган ҳолда учратиб қолади. Уларнинг ҳар иккиси шодлик билан кемага қайтиб келишади. Айрилиқ азобидан руҳан ва жисмонан чарчаган эр-хотин Жеан ва Жулиэтте ниҳоят чексиз қувонч ҳамда муҳаббат билан яна бир-бирининг оғушига отилиб, ҳаётлари яна ўз маромига қайтади.
Ишлаб чиқариш
„Зеро фор Cондуcт“ (Хулқ-атвордан нол) филми тақиқлаб қўйилганидан кейин, Жеан Виго продюсер Жаcқуэс-Лоуис Ноунез билан биргаликда тўлиқ метражли бадиий филм устида иш бошлаган. Режиссёр дастлаб франсуз анархисти Эугèне Диэудоннé ҳақида қамоқхона ҳаётига оид картина суратга олишни истаган, чунки унинг отаси Мигуэл Алмерейда 1913-йилда ёзган газета мақоласида ушбу шахсни ҳимоя қилиб чиққан эди. Бироқ Ноунез бундай мавзудаги филмни прокатга (тарқатишга) чиқариб бўлмаслигидан хавфсираган. 1933-йилнинг июл ойида продюсер Вигога Жеан Гуинéэ томонидан ёзилган, дарёда сузувчи юк ташиш кема аҳолиси ҳаётига бағишланган „Л'Аталанте“ ссенарийсини таклиф қилган. Виго дастлаб ушбу ссенарийни маъқулламаган бўлсада, кейинчалик лойиҳага розилик берган ва Алберт Риéра билан ҳамкорликда ҳикояни қайта ишлаб чиққан. Ноунез филмни ишлаб чиқариш учун 1 миллион франк маблағ ажратган, „Гаумонт“ киностудияси эса павилён декорацияларини тақдим этиб, картина прокатини (тарқатилишини) ўз зиммасига олган[2].
Виго лойиҳага ўзининг аввалги ҳамкасблари, оператор Борис Кауфман, бастакор Мауриcе Жауберт ва саҳналаштирувчи рассом Франcис Жоурдаинни жалб этди, шунингдек, монтаж ишлари учун тажрибали мутахассис Лоуис Чаванcени таклиф қилди. Режиссёр ўз фаолиятида илк бор таниқли юлдузлар билан ишлади, хусусан, Мичел Симон, Жеан Реноирнинг „Боуду Савед фром Дроwнинг“ (Сувга чўкишдан қутқарилган Буду, 1932) картинасидан кейин етакчи актёрлардан бирига айланган эди, Дита Парло Германиядаги олти йиллик фаолиятидан сўнг Франсияга қайтган, Жеан Дастé эса эндигина ўз ижодий йўлини бошлаётган эди[3]. Виго асл ссенарийдаги Жулес амакининг ити билан боғлиқ қисмни она мушуклар иштирокидаги саҳналарга алмаштирди, бу мақсадда Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти унга 10 дан ортиқ кўча мушугини тақдим этган.
Суратга олиш ишлари 1933-йил ноябр ойининг ўрталарида бошланиб, тўрт ой давом этган, жараён қисман павилёнда қурилган юк ташиш кемаси макетида, қисман очиқ табиат қўйнида (натура саҳналари) олиб борилган. Қишнинг эрта келган қаҳратон совуғи ва ташкилий қийинчиликлар ўша пайтда сил касаллигидан азият чекаётган Вигонинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатган[4]. Январ ойининг ўрталарига келиб, филм суратга олиш жадвалидан орқада қолиб, белгиланган бюджетдан ошиб кетди, натижада „Гаумонт“ киностудияси раҳбарлари Вигони жараённи тезроқ якунлашга мажбурлашган. 1934-йил февралида Виго Виллард-де-Ланс курортига дам олиш учун йўл олган, бироқ у ерда соғлиғи бутунлай ёмонлашиб, тўшакка михланиб қолган. Филмнинг якуний монтажини унинг кўрсатмалари асосида Лоуис Чаванcе охирига етказган, қолган ҳаво (панорама) кадрларини эса оператор Борис Кауфман тасвирга олган.
Филм 1934-йил 25-апрелда прокат компаниялари (тарқатувчилар) учун ёпиқ намойиш этилганда муваффақияцизликка учради. Шундан сўнг „Гаумонт“ киностудияси филм назоратини ўз қўлига олиб, уни 65 дақиқага қисқартирди, номини „Ле Чаланд қуи пассе“ (Ўтаётган юк кемаси) деб ўзгартирди ҳамда асл мусиқа ўрнига Лйс Гаутйнинг ўша даврда машҳур бўлган „Л'Аталанте“ номли қўшиғини жойлаштирди. 1934-йил 12-сентабрдаги расмий премерадан кейин ҳам картина тижорий жиҳатдан муваффақияцизликка учради, кинотанқидчилар эса уни „ҳаваскорона, ўзини оқламайдиган ва даҳшатли филм“ деб баҳолашди. 1934-йилнинг октабр ойида Жеан Виго 29 ёшида оламдан ўтди. Орадан йиллар ўтиб, 1947-йилда филм Ню-Ёркда қайта намойиш этилгачгина халқаро миқёсда тан олинди ва юксак эътирофга сазовор бўлди. 1990-йилда „Гаумонт“ буюртмасига кўра Жеан-Лоуис Бомпоинт ва Пиэрре Пҳилиппе томонидан филм қайта тикланди, 2001-йилда эса Бернард Эисенсчитз ҳамда режиссёрнинг қизи Луcе Виго ҳамкорлигида таҳрирланган янги нусха тайёрланди[5][6]. 2017-йилда эса „Гаумонт“ студияси филмнинг янги 4К форматидаги рақамли реставрация жараёнини тўлиқ якунлади.
Ролларда
- Мичел Симон — Пèре Жулес (Жулес амаки)
- Дита Парло — Жулиэтте
- Жеан Дастé — Жеан
- Гиллес Маргаритис — кўча савдогари
- Лоуис Лефебвре — ёрдамчи бола
- Мауриcе Гиллес — канал компанияси мудири
- Рапҳаëл Дилигент — Распоутине, эски-туски сотувчиси
- Ренé Блеcк — Жеаннинг яқин дўсти (титрларда кўрсатилмаган)
- Фаннй Cлар — Жулиэттенинг онаси (титрларда кўрсатилмаган)
- Чарлес Голдблатт — ўғри (титрларда кўрсатилмаган)
- Глен Паул — оқсоқ тўй меҳмони (титрларда кўрсатилмаган)
- Жаcқуэс Прéверт — эпизодик рол
- Пиэрре Прéверт — эпизодик рол
- Лоутчимоуков — эпизодик рол
Манбалар
- ↑ „Л'Аталанте (1934)“. БФИ. Қаралди: 23-январ 2023-йил.
- ↑ Wакеман, Жоҳн (1987). Wорлд Филм Диреcторс, Волуме 1, 1890–1945. Неw Ёрк: Тҳе Ҳ. W. Wилсон Cомпанй. 1140–1142-бетлар. ИСБН 978-0-82420-757-1.
- ↑ Гомес, Пауло Эмíлио Саллес (1998) [1957]. Жеан Виго. Парис: Фабер анд Фабер. 156–157-бетлар. ИСБН 0-571-19610-1.
- ↑ Тҳе Cомплете Жеан Виго ДВД Линер Нотес. Тҳе Cритерион Cоллеcтион, 2011. 8-бет.
- ↑ Темпле, Мичаэл (2005). Жеан Виго. Манчестер Университй Пресс. 108-бет. ИСБН 978-0-7190-5632-1.
- ↑ Граҳам Фуллер. „Жеан Виго: артист оф тҳе флоатинг wорлд“. БФИ (2005). Қаралди: 13-июн 2016-йил.