L'Eclisse
| Л'Эcлиссе | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Мичелангело Антониони |
| Продюсер(лар) | Роберт Ҳаким ва Раймонд Ҳаким |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Гиованни Фусcо |
| Оператор(лар) | Гианни Ди Венанзо |
| Монтажёр(лар) | Эралдо Да Рома |
| Студия |
|
| Дистрибютор | |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 126 дақиқа |
| Мамлакатлар | |
| Тиллар | |
| Даромад | 305 миллион лира (Италия)[1] |
Л’Эcлиссе (Тутилиш; италянча: Л'эcлиссе) — 1962-йилда Мичелангело Антониони томонидан суратга олинган Италия ва Франсия ҳамкорлигидаги романтик драма филми. Филмда бош ролларни Алаин Делон ва Мониcа Витти ижро этган. Филм 1962-йилда Cаннес кинофестивалида Ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотига сазовор бўлди ва „Олтин палма новдаси“га номзод бўлди.[2]
Сюжети
Июл ойидаги душанба тонги. Римдаги квартирада тун бўйи давом этган суҳбат ниҳоясига етган эди, ёш таржимон Витториа севгилиси Риccардо билан муносабатларига нуқта қўяди. Риccардо уни қолишга кўндирмоқчи бўлади, аммо Витториа энди уни севмаслигини айтиб, эшикни ёпиб чиқиб кетади. Ҳувиллаган кўчаларда ёлғиз кезаётган қизга Риccардо етиб олади ва уйигача кузатиб қўяди. Улар шу ерда хайрлашади.
Шу куни Витториа онасини излаб Рим фонд биржасига кириб келади ва ёш биржачи Пиэро билан танишади. Пиэро унинг онаси учун ишлар экан. Орада Рим фонд биржаси қулайди ва онаси тахминан 10 миллион лира йўқотади. Пиэро Витториани ўзининг спорт машинасида онасининг уйига олиб боради ва йўлда уни ўпмоқчи бўлади, аммо Витториа уни рад этади. Кўп ўтмай Пиэронинг машинасини маст одам ўғирлаб кетади. Эртаси тонгда икковлари кўл бўйида туриб, кран машинани ва унинг ичидаги маст одамнинг жасадини сувдан кўтараётганини жим кузатади.
Айнан шу ҳодиса уларни бир-бирига яқинлаштирган риштага айланади. Пиэро қизни ота-онасининг уйига таклиф қилади ва улар бирга бўлишади. Аммо Витторианинг ички дунёси ҳамон бегоналарча совуқ ва дахлсиз эди. Кейинчалик, тепаликда туришганида Пиэро никоҳ ҳақида сўз очган лаҳзада, қиз тушунарсиз ва аламли оҳангда, „Қанийди сени севмасам ёки анча кўпроқ севсам“, — дейди. Пиэронинг эса дарёдай жўшиб турган туйғулари қаршисида қизнинг ўз оламига беркиниб, ҳисларини бундай ғалати ифодалашидан тоқати тоқ бўлади.
Шунга қарамай, улар ҳар куни учрашиб туришга аҳд қилишади. Навбатдаги учрашув янги қурилаётган бино ёнида, ҳар доимгидек соат кечки саккизга белгиланган эди. Бироқ, 1961-йилнинг 10-сентабри, якшанба оқшомида бу ерга иккаласи ҳам келмайди. Филм худди шу нуқтада, томошабинни яна ўша таниш ва кимсасиз манзараларга қайтариш билан якун топади, саҳна узра шамолда маюс шитирлаётган дарахтлар, бекатда мақсадсиз автобус кутаётган одамлар бирин-кетин кўз олдимиздан ўтади, осмон бағрига аста-секин тун пардаси ёйилиб, кўча чироқлари бирма-бир ёна бошлайди.
Ишлаб чиқариш
Филм ссенарийси Мичелангело Антониони, Тонино Гуэрра, Элио Бартолини ва Оттиэро Оттиэри томонидан ҳамкорликда ёзилган. Роберт ва Раймонд Ҳаким продюсерлик қилган ушбу картина „Интеропа Филм“, „Cинериз“ ҳамда „Парис Филм Продуcтион“ компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. Рим ва Верона шаҳарларида суратга олинган филмнинг диалоглари италян ва инглиз тилларида олиб борилади.
Режиссёр Антониони Флоренсияда Қуёш тутилишини тасвирга олганидан сўнг, унда қисман „Л’Эcлиссе“ филми ғояси туғилган[3]. Мазкур филм муаллифнинг „Л’Аввентура“ (1960) ва „Ла Нотте“ (1961) картиналаридан иборат норасмий трилогиясининг якуний қисми ҳисобланади[4]. Тасвирга олиш гуруҳида оператор Гианни Ди Венанзо, монтаж устаси Эралдо Да Рома ва бастакор Гиованни Фусcо фаолият олиб борган.
Филм илк бор 1962-йил 12-апрелда Италияда, ўша йилнинг 25-августида эса Франсияда катта экранларга чиқди. Тижорий кўрсаткичларга кўра, филм Италияда 305 миллион лира даромад келтирди, Франсияда эса унга 470 764 та чипта сотилди[1][5].
Филм 1962-йилги Cаннес кинофестивалида Ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотини қўлга киритди ва „Олтин палма новдаси“ учун номзод бўлди[2]. 2008-йилда филм Италия Маданий мерос вазирлигининг „Сақлаб қолиниши керак бўлган 100 та Италия филми“ рўйхатига киритилди. Мазкур рўйхатдан 1942–1978-йиллар оралиғида суратга олинган ҳамда мамлакатнинг жамоавий хотираси (тарихий тафаккури) шаклланишига кучли таъсир кўрсатган филмлар жой олган[6].
Ролларда
- Алаин Делон — Пиэро
- Мониcа Витти — Витториа
- Франcисcо Рабал — Риccардо
- Лилла Бригноне — Витторианинг онаси
- Россана Рорй — Анита
- Мирелла Риccиарди — Марта
- Лоуис Сеигнер — Эрcоли
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ниcоли, Марина (2016). Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Италиан Филм Индустрй. Тайлор & Франcис. 198-бет. ИСБН 978-1317654377.
- ↑ 2,0 2,1 „Фестивал де Cаннес: Л'Эcлиссе“. фестивал-cаннес.cом. Қаралди: 21-август 2021-йил.
- ↑ Чатман, Сеймоур; Дунcан, Паул (2004). Мичелангело Антониони: Тҳе Инвестигатион. Тасчен. 84-бет. ИСБН 978-3822830895.
- ↑ Газетас, Аристидес (2008). Ан Интродуcтион то Wорлд Cинема. МcФарланд. 246-бет. ИСБН 978-0-7864-3907-2.
- ↑ „Бох оффиcе Алаин Делон“. Бох Оффиcе Сторй. Қаралди: 24-март 2021-йил.
- ↑ „Эccо и cенто филм италиани да салваре“. Cорриэре делла Сера. Қаралди: 11-март 2021-йил.