Jump to content

La Dolce Vita

From Ziyosfera
Ла Долcе Вита
Режиссёр(лар) Федериcо Феллини
Продюсер(лар)
  • Гиусеппе Амато
  • Ангело Риззоли
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ролларда
Бастакор(лар) Нино Рота
Оператор(лар) Отелло Мартелли
Монтажёр(лар) Лео Cатоззо
Студия
  • Риама Филм
  • Патҳé Cонсортиум Cинéма
  • Грай Филмс
Дистрибютор
Премера
санаси
Давомийлик 174 дақиқа
Мамлакатлар
Тиллар
Даромад $19,5 миллион (АҚШ)[1]
16,6 миллион томошабин (Италия ва Франсия)[2]

Ла Долcе Вита (Ширин ҳаёт; италянча: Ла долcе вита) — 1960-йилда режиссёр Федериcо Феллини томонидан суратга олинган сатирик комедия-драма филми. Филмда Марcелло Мастроианни Римнинг „ширин ҳаёти“да етти кеча ва кундуз давомида муҳаббат ва бахт излаган сариқ матбуот журналисти Марcелло Рубини ролини ижро этган. Филм 1960-йилги Cаннес кинофестивалида „Олтин палма новдаси“"нини қўлга киритган[3] ва Осcар мукофотининг „Энг яхши костюмлар дизайни“ номинациясида ғолиб бўлди.

Сюжети

Воқеалар Рим шаҳрида бошланади. Вертолёт Исо пайғамбарнинг улкан ҳайкалини арқонга осиб, қадимий шаҳар устидан олиб ўтади, унинг ортидан эса ғийбат ва шов-шувлар ортидан қувувчи сариқ матбуот журналист Марcелло Рубини ўз вертолётида эргашади. Шу тариқа бошланган саргузаштлар силсиласида Марcелло тунги клубларнинг бирида бой ва инжиқ меросхўр Маддалена билан танишиб, тунни у билан бирга ўтказади. Бироқ у тонгда уйига қайтганида, даҳшатли манзарага гувоҳ бўлади, унинг унаштирилган қайлиғи Эмма ҳаддан ташқари кўп дори ичиб, ўз жонига қасд қилган эди. У зудлик билан Эммани шифохонага олиб боради, аммо шундай оғир дақиқаларда ҳам унинг хаёлини Маддалена банд этган эди, Марcелло унга қўнғироқ қилиш пайида бўлади.

Эртаси куни Марcелло аэропортда швед-америкалик таниқли кино юлдузи Сйлвияни кутиб олади. У актриса билан Муқаддас Пётр гумбазини томоша қилади, тун бўйи Рим кўчаларини айланиб, тонг саҳарда Треви фавворасига тушади. Бироқ бу лаҳзалар узоққа бормайди, меҳмонхона олдида Сйлвиянинг маст қайлиғи Роберт уларни кутиб турган эди, у ғазаб устида қизни ҳам, Марcеллони ҳам уради. Кейинги кунларда Марcелло ўзининг юксак маданиятли, зиёли дўсти Стеинер билан черковда орган мусиқасини чалиб, руҳий таскин қидиради. Сўнгра икки гўдак Биби Марямни кўрганини даъво қилган сохта „мўжиза“ майдонига репортаж тайёрлаш учун йўл олади. Жала қуяётган тунда йиғилган оломоннинг тартибсиз бақир чақирлари остида бошланган бу сохта томоша, тонгга яқин шифо илинжида олиб келинган ва саросимада ҳалок бўлган бечора гўдакнинг жасадини кўтариб чиқиш билан аянчли якун топади. Кейинчалик Стеинернинг шинам хонадонида ўтган ижодкорлар ва зиёлилар даврасида Марcелло ўз дўстининг ташқи томондан рисоладагидек ва фаровон кўринган ҳаёти ортида аслида дахшатли ички зиддиятлар ҳамда маънавий бўшлиқ яширинганидан воқиф бўлади.

Марcеллонинг Римга келган отаси билан ўтган кечаси ҳам уларни бир бирига яқинлаштирмайди, отасининг тоби қочиб, яна ёлғиз уйига қайтиб кетади. Кунларнинг бирида, аристократлар қасридаги зиёфатда Марcелло Маддаленани учратади. Қиз акс садо берувчи хонадан туриб унга турмуш қуришни таклиф қилади. Марcелло бунга тайинли жавоб бермагач, қизнинг эътибори бошқа одамга чалғийди. Тонг отганда Марcелло Эмма билан машинада уришиб қолади ва уни йўлда қолдириб кетади, лекин кўп ўтмай барибир ортига қайтиб келади. Бироқ бу ярашув ҳам узоқ давом этмайди, кўп ўтмай у дўсти Стеинер ўзининг икки фарзандини ва ўзини ўлдиргани ҳақидаги даҳшатли хабарни эшитади.

Орадан вақт ўтиб, Марcелло журналистикани ҳам, китоб ёзишни ҳам бутунлай ташлайди ва реклама агенти бўлиб ишлай бошлайди. Денгиз бўйидаги хонадонда ўтган навбатдаги маст зиёфат тонггача чўзилади. Саҳарлаб ҳамма соҳилдаги балиқчилар тутган улкан денгиз махлуқи (балиқ) ёнига йиғилади. Марcелло унинг ўлик кўзлари ҳамон одамга тикилиб тургандек туюлаётганини айтади. Филм охирида дарёнинг нариги қирғоғидан Марcеллони кафеда ишлайдиган ёш официант қиз Паола чақиради. Аммо кучли шамол ва тўлқинлар шовқини туфайли унинг овози эшитилмайди. Марcелло қизнинг нима деяётганини тушунолмайди ва охири қўл силтаб, маст дўстларининг ёнига қайтиб кетади. Паола эса ички тушкунлик ботқоғига ботган бу инсонга ачиниш ва ўзига хос сирли бир табассум билан ортидан тикилиб қолади.

Ишлаб чиқариш

Режиссёр Федериcо Феллини таъкидлашича, филм яратилишига аёлларнинг кенг „қоп“ кўйлаклари (либос остида нима яширинганини билиб бўлмайдиган кийимлар) илҳом манбаи бўлган. Ссенарий ҳаммуаллифи Брунелло Ронди ҳам ушбу фикрни тасдиқлаган. Стеинер образи эса Туллио Пинеллининг ғояси бўлиб, у ўзи билан бирга мактабда ўқиган ёзувчи Cесаре Павесени ёдга олган ҳолда, ҳаддан ташқари кўп фикрлаш оқибатида руҳий ва ҳиссий жиҳатдан бўшаб қолган инсон образини яратган[4]. „Сохта мўжиза“ 1958-йилда Терни яқинида икки боланинг Биби Марямни кўрганлик даъвосига, „денгиз йиртқичи“ эса 1953-йилдаги Wилма Монтесини сирли ўлимига ишига ишора қилади.

Продюсер бош ролга Паул Неwманни таклиф қилган, бироз Федериcо Феллини уни „ҳаддан ташқари келишган“ деб ҳисоблаб, танловни „оддий қиёфага“ эга Марcелло Мастроианнида тўхтатган.

Филмнинг асосий қисми Римдаги „Cинеcиттà“ студиясида суратга олинган. Саҳналаштирувчи рассом Пиэро Гҳерарди 80 дан ортиқ суратга олиш майдончасини, жумладан Виа Венето кўчаси, Муқаддас Пётр собори гумбази ва турли тунги клублар макетини яратган. Аристократлар қасри билан боғлиқ саҳналар эса Бассано ди Сутри саройининг ўзида тасвирга олинган бўлиб, хизматкорлар, официантлар ва меҳмонларнинг айримларини ҳақиқий аристократлар ижро этган[5]. Денгиз махлуқи (йиртқичи) ва Паола билан хайрлашув саҳналари Римдан 30 километр узоқликдаги Пассо Осcуро соҳилбўйи курортида суратга олинган. Треви фавворасидаги машҳур эпизод қишда, бир ҳафта давомида тасвирга туширилган. Федериcо Феллини таъкидлашича, Анита Экберг совуқ сувда соатлаб муаммосиз тура олган, Марcелло Мастроианни эса кийими остидан гидрокостюм кийган бўлсада, фақат бир оз спиртли ичимлик ичиб, ўзини иситиб олгачгина сувга тушишга рози бўлган[6].

Филм 1960-йил 5-февралда Италияда, 11-майда эса Франсияда катта экранларга чиқди. Филм Италияда 13 617 148, Франсияда эса 2 956 094 та чипта сотишга муваффақ бўлди ва бу билан улкан томошабинлар аудиториясини қамраб олди ҳамда АҚШда ўша давргача энг кўп даромад келтирган хорижий тилдаги филмга айланди[2]. Ватиканнинг расмий „Л’Оссерваторе Романо“ газетаси филмни кескин қоралаб чиқди.

Испанияда филмни катта экранларга чиқариш диктатор Франcисcо Франcо вафотигача (1975-йилгача) тақиқлаб қўйилди, Португалияда эса филм намойишига рухсат берилиши учун томошабинлар 10 йил кутишларига тўғри келди. Филмдаги фотомухбир Папараззо образи кейинчалик кўплаб тилларда „папараззи“ сўзининг келиб чиқишига асос бўлди.

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ Кладй, Леонард (1995-йил 20-феврал). „Топ Гроссинг Индепендент Филмс“. Вариэтй. А84-бет.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Ла Долcе Вита (1960)“. ЖП'с Бох-Оффиcе. 28-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-май 2018-йил.
  3. ↑ „Фестивал де Cаннес: Ла Долcе Вита“. фестивал-cаннес.cом. 18-январ 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-феврал 2009-йил.
  4. ↑ Кезич, Туллио (2006). Федериcо Феллини: Ҳис Лифе анд Wорк. Неw Ёрк: Фабер анд Фабер. 199-бет. ИСБН 978-0-571-21168-5.
  5. ↑ Бонданелла, Петер (1992). Тҳе Cинема оф Федериcо Феллини. Принcетон: Принcетон Университй Пресс. 142-бет.
  6. ↑ „Ла Долcе Вита, 50 еарс анд cоунтинг“. ББC Неwс (5-март 2009-йил). 13-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-март 2016-йил.

Ҳаволалар