Бозулбанг
Appearance
(Redirected from Lagochilus inebrians)
| Бозулбанг | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Бозулбанг (Лагочилус инебрианс) — ялпиздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Бўйи 20—40 см, пояси ялтироқ, калин тук билан қопланган. Барглари кам тукли, гуллари поянинг ҳар бўғимида 4—6 тадан бўлиб, барг қўлтиғига жойлашган. Косабаргларининг учи тикансимон. Июндан августгача гуллайди. Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларининг тоғ этакларидаги соз тупроқ ерларда, тошлоқ ён бағирларида ва адирларда ўсади. Гуллаш даврида пояси ва баргларида лагохилин, стахидрин, смола, эфир мойи, ошловчи моддалар, қанд, органик кислоталар, флавингликозидлар, каротин, витамин С, калсий ва темир тузлари бўлади. Пояси ва баргларидан тайёрланган экстракт тиббиётда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |