Jump to content

Лалитпур

From Ziyosfera
Лалитпур

Лалитпур, Патан — Непалдаги шаҳар, Катманду водийсида, Багхмати дарёси бўйида. Аҳолиси 100 минг кишидан зиёд. Ҳунармандчилик ривожланган. Ғишт заводи, бронза музейи бор. Диний марказ. Шаҳарга милоддан аввалги III асрда асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан Қирол саройи (9— XVII асрлар), Будда ибодатхоналари ва минорасимон ибодатхоналар (12~XVIII асрлар), "Олтин монастир" (XII асрда асос солинган) сақланган. 1934-йилда зилзиладан қаттиқ зарар кўрган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил