Jump to content

Ламалар

From Ziyosfera
Ламалар та бола туғади.

Ламалар (Лама) – туясимонлар оиласига мансуб ўркачсиз ҳайвонлар уруғи. Баландлиги яғринидан 90—100 см, оғирлиги 48—50 кг. Оёқлари ингичка, бўйни узун. Кўзлари катта. Гуанако ва викуня турлари ёввойи ҳолда яшайди, лама ва алпака турлари хонакилаштирилган. Ўсимликлар билан озиқланади. Перу, Боливия, Чили, Аргентина ва Анд тоғларида тарқалган. Л. 2,5—3 ёшда вояга етади. Бўғозлик даври 11 ой. 1—2 та бола туғади. Улов сифатида, гўшти, жуни учун боқилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил