Леила Аҳмед
| Леила Аҳмед | |
|---|---|
| ليلى أحمد | |
|
Леила Аҳмед 2013-йилда | |
| Таваллуди |
1940-йил 29-май Гелиополис, Миср |
| Таълими | Кембриж университети (БА, МА, ПҳД) |
| Касби |
|
| Мукофотлари | „А Қуиэт Револутион“ асари учун Дин соҳасидаги Граwемеер мукофоти |
Леила Аҳмед (لیلى أحمد (араб тили); 1940-йил 29-майда туғилган) — хотин-қизлар муаммолари ва дин бўйича миср-америкалик олима[1][2]. Леила 1992-йилда ўзининг „Wомен анд Гендер ин Ислам“ („Исломда аёллар ва гендер“) номли китобини нашр этди. Ушбу асар араб-мусулмон жамиятларида аёлларнинг ўрнини таҳлил қилувчи дастлабки тарихий тадқиқотлардан бири ҳисобланади[3][4]. У 1999-йилда Гарвард диншунослик мактабида диндаги аёллар тадқиқотлари биринчи профессор бўлди. Шунингдек, 2003-йилдан бери Виcтор С. Тҳомас номидаги диншунослик профессори лавозимини эгаллаб келган. Кейинчалик, 2020-йилда унга Виcтор С. Тҳомас номидаги илоҳиёт бўйича тадқиқотчи профессор унвони берилди[5].
Биографияси
Аҳмед 1940-йилда Қоҳиранинг Гелиополис руманида туғилган. Унинг отаси мисрлик ўрта табақага мансуб, онаси эса юқори синфга мансуб турк эди[6]. Аҳмеднинг болалиги мусулмон ва миср қадриятлари ҳамда мамлакатдаги либерал қарашлар таъсирида ўтди. 1952-йилдаги Эркин зобитлар ҳаракатидан сўнг Аҳмедлар оиласи сиёсий босимга учради. Унинг отаси қурилиш муҳандиси бўлган. У Жамол Абдул Носир томонидан Асвон тўғони қурилишига экологик сабабларга кўра қарши чиққан эди[7].
Аҳмед 1960-йилларда Кембриж университетида бакалавр ҳамда докторлик даражасини олди. Шундан сўнг педогогик ва илмий фаолиятини давом эттириш учун АҚШга кўчиб ўтди. У 1981-йилда Амҳерстаги Массачусец университетида хотин-қизлар муаммолари ва шарқшунослик бўйича профессор, шунингдек, ушбу дастурлар директори этиб тайинланди[8][9]. Кейинчалик, 1999-йилдан бошлаб Гарвард диншунослик мактабида хотин-қизлар муаммолари ва дин бўйича дарс бера бошлади[8].
Манбалар
- ↑ Профиле оф Леила Аҳмед
- ↑ „Леила Аҳмед - Ҳарвард Дивинитй Счоол“ (эн). ҳдс.ҳарвард.эду. — „"Аҳмед wас профессор оф wомен'с студиэс анд Неар Эастерн студиэс ат тҳе Университй оф Массачусетц-Амҳерст"“. Қаралди: 2024-йил 18-ноябр.
- ↑ Тҳе Неw Воиcес оф Ислам: Ретҳинкинг Политиcс анд Модернитй : а Реадер Меҳран Камрава: . Университй оф Cалифорниа Пресс, 2006 — 177-бет.
- ↑ Ислам анд тҳе Веил: Тҳеоретиcал анд Регионал Cонтехц Тҳеодооре Габриэл: . Блоомсбурй Публишинг, 2011 — 83-бет.
- ↑ „Леила Аҳмед“. ҳдс.ҳарвард.эду. 2014-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-май.
- ↑ Абделразек, Амал Талаат. Cонтемпорарй Араб Америcан wомен wритерс: ҳйпҳенҳатед идентитиэс анд бордер cроссингс. Cамбриа Пресс, 2007 — 21-бет. ИСБН 978-1-934043-71-4.
- ↑ Cраwфорд, Ҳазел (Оcтобер 2010). "Репресентатионс: Мемоирс, Аутобиограпҳиэс, Биограпҳиэс: Унитед Статес оф Америcа" (эн). Энcйcлопедиа оф Wомен анд Исламиc Cултурес. http://referenceworks.brillonline.com/entries/encyclopedia-of-women-and-islamic-cultures/representations-memoirs-autobiographies-biographies-united-states-of-america-EWICCOM_0693. Қаралди: 2017-10-02.Леила Аҳмед]]
- ↑ 8,0 8,1 Меҳран Камрава. Тҳе неw воиcес оф Ислам: ретҳинкинг политиcс анд модернитй : а реадер. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2006. ИСБН 9780520250987.
- ↑ „Профессор Леила Аҳмед, Пҳ.Д., спеакс ин тҳе Дистингуишед Леcтуре Сериэс“. Cарнегиэ Меллон Университй ин Қатар (2010-йил 22-март).