Jump to content

Лимак Ҳолдинг

From Ziyosfera
Лимак Ҳолдинг
Тармоғи Қурилиш, энергетика, медиа
Қачон асос солинган 1976
Асосчи(лари) Ниҳат Öздемир[1]
Вебсайти лимак.cом.тр

Лимак Ҳолдинг А. С. — қурилиш, энергетика, семент ва туризм соҳаларида йирик фаолият юритувчи турк конгломерати. Унинг активлари таркибига Лимак Cемент, Лимак Энергй компаниялари ва Лимак Тоурисм Гроуп киради[2]. 2022-йилда компаниянинг қурилиш фаолиятидан тушган даромади тахминан 2,5 миллиард долларни ташкил этди[3].

Лимак компаниясига 1976-йилда Сезаи Баcаксıз ва Ниҳат Öздемир томонидан асос солинган бўлиб, унда Öздемир семент ва энергетика йўналишларига, Баcаксıз эса аэропортлар ва туризм соҳасига эътибор қаратган[4].

Тарихи

2013-йилда Лимак Ҳолдинг Истанбулда учинчи халқаро аэропортни қуриш бўйича 22 миллиард евролик шартномани қўлга киритган консорсиум таркибида бўлди[5]. Гуруҳ бундан аввалроқ, 2007-йилда Истанбул Сабиҳа Гўкчен халқаро аэропортини бошқариш бўйича 20 йиллик консессия ҳуқуқини қўлга киритган консорсиумда иштирок этган[6] ҳамда ўша йили Франсия компанияси — Аéропорт де Лён билан биргаликда Адем Жашари номидаги Приштина халқаро аэропортини бошқариш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб чиққан эди[7].

2013-йилда у қўшма корхона таркибида Акşам кундалик газетаси, Скй Турк 360 телеканали ва Алем ФМ радиостансиясини 60 миллион турк лирасига сотиб олди[8].

2013-йилда Ниҳат Öздемир коррупсияга оид иккинчи тергов доирасида ҳибсга олиш буйруғи берилган 41 гумонланувчи қаторига киритилди. Прокурорлар ҳукуматнинг йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этаётган қурилиш компанияларини ҳам эътиборга олган кўринади. ОАВ хабарларида тилга олинганлар орасида Истанбулдаги учинчи аэропортни қуриш бўйича 22 миллиард евролик тендерда ғолиб чиққан консорсиум таркибига кирувчи Лимак Гроуп раҳбари Ниҳат Öздемир ҳам бор эди[9]. 2011-йилда Форбес журнали Öздемир ва Баcаксıзни миллиардерлар рўйхатига киритган[10].

ИC İçтаş Энергй компанияси орқали у ИC Ҳолдинг билан биргаликда Туркиядаги иккита кўмир электр стансияси — Кемекöй ва Еникöй электр стансияларига эгалик қилади[11][12]. Cлимате ТРАCЕ маълумотларига кўра, 2022-йилда ИC İçтаş Энергйнинг кўмир электр стансиялари мамлакат бўйича жами 730 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисининг 5 миллион тоннадан ортиғини ҳосил қилган[13][14], шунингдек, компания Ургеwалд ташкилотининг „Кўмирдан воз кечиш бўйича глобал рўйхат“ ига киритилган[15].

2021-йилда бошланган „Муҳаббатимиз ва энергиямиз сиз билан“ (инглизча: Оур Лове, Оур Энергй ис wитҳ Ёу) лойиҳаси доирасида компания қиш ойларидаги совуқ об-ҳаво туфайли озуқа топишга қийналган қаровсиз ҳайвонларга озиқ-овқат ва сув ёрдамини кўрсатди[16].

2026-йил 12-ноябрда Ўзбекистонда Янги Бухоро халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича халқаро тендерда Лимак Ҳолдинг Қатарнинг ҲБК Cонтраcтинг компанияси билан биргаликда 23 йиллик ДХШ битимини қўлга киритди[17].

Манбалар

  1. ↑ Алп, Айсел „Сеизед медиа ассец оф Туркиш гроуп судденлй солд то тҳе wиннинг cонтраcтор оф Истанбул'с 3рд аирпорт“. Ҳурриет Даилй Неwс (2013-йил 19-июл). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  2. ↑ „Абоут Ус“. Лимак Ҳолдинг. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  3. ↑ Алп, Айсел „Тҳе Топ 225 Интернатионал Cонтраcторс, 2012“. Энгинеэринг Неwс Реcорд (2013-йил 19-июл). 2013-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  4. ↑ Озкан, Фунда „Лимак'ıн торунларı стажа баşладı“ (Туркиш). Радикал (2013-йил 18-август). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  5. ↑ „Üçüнcü ҳавалиманı иҳалесини Лимак-Cенгиз-Мапа-Колин-Калён ОГГ казандı“ (Туркиш). Ҳурриет Даилй Неwс (2013-йил 3-март). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  6. ↑ „Лимак wинс аирпорт бид фор 1.93 блн эурос ин 38 роундс“. Тодай'с Заман (2007-йил 11-июл). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  7. ↑ Килиç, Али Аслан „Косово то опен то wорлд wитҳ Туркиш-буилт аирпорт“. Тодай'с Заман (2010-йил 14-август). 2010-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  8. ↑ „Гов'т аскед то эхплаин сале оф медиа гроуп, отҳерс“. Тодай'с Заман (2013-йил 21-июл). 2013-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  9. ↑ Страусс, Делпҳине; Финкел, Андреw „Туркей cрисис инфлиcц паин он маркец“. Финанcиал Тимес (2013-йил 28-декабр). Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  10. ↑ „Тҳе Wорлд'с Биллионаирес 2011“. Форбес (2011-йил октябр). 2012-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июл.
  11. ↑ „КЕМЕРКÖЙ ТЕПП“. www.ичолдинг.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 10-сентябр.
  12. ↑ „Акбелен Орманı эйлемcилери: 'Виcданı олан ҳиç кимсе бу орманıн кесилмесине онай вермез'“ (тр). ББC Неwс Тüркçэ. Қаралди: 2021-йил 10-сентябр.
  13. ↑ „Эхплоре Мап - Cлимате ТРАCЕ“ (эн). cлиматетраcе.орг. Қаралди: 2024-йил 19-март.
  14. ↑ „Эхплоре Мап - Cлимате ТРАCЕ“ (эн). cлиматетраcе.орг. Қаралди: 2024-йил 19-март.
  15. ↑ „Эхплоре тҳе Дата“. cоалехит.орг (2023).
  16. ↑ Газете, Банка. „Лимак, сокак ҳайванларıнı кара кışта унутмадı“. Газете Банка (2021-йил 23-ноябр), с. https://gazetebanka.com/.+Qaraldi: 2021-йил 23-ноябр.
  17. ↑ „Бухорода янги аэропорт қуриш ва уни бошқариш бўйича тендерда Туркия ва Қатар консорсиуми ғолиб бўлди“. газета.уз. Газета Неwс МЧЖ (2026-йил 12-ноябр). Қаралди: 2026-йил 13-ноябр.

Ҳаволалар