Jump to content

Лиса Эванс

From Ziyosfera
Лиса Эванс
20160723_СКН_Ст._Пöлтен_вс_ФC_Баерн_Мüнчен_3459
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Лиса Cатҳерине Эванс
Таваллуд санаси 1992-йил 21-май (1992-05-21) (34 ёш)
Таваллуд жойи Пертҳ, Шотландия Шотландия
Бўйи 166 см
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wест Ҳам Унитед W.Ф.C.
Рақами 7

Лиса Кетрин Эванс (1992-йил 21-майда туғилган[1], Перт, Тейсайд) — шотландиялик футболчи, «Арсенал» клубининг қанот ҳимоячиси, «Вест Хем Юнайтед» жамоасида ижара асосида ўйнайди.

Илк йиллар

Эванс Пертда Ричард ва Кейт оиласида туғилган. Ёшлигида Эванс маҳаллий Сент-Жонстон Қизлар жамоасининг футболчиси бўлиб, у ерда бўлажак жамоадоши Лана Клелланд билан ўйнаган.

Жамоалардаги фаолияти

Шотландия «Глазго Cитй» (2008—2012)

2008-йил август ойида Эванс Шотландия Премер-лигасидан Глазго Cитй жамоасига қўшилди[2]. У дастлаб 100% рекорд билан иккинчи дивизионда ғолиб чиққан клубнинг захира жамоасида ўйнай бошлади. У 2009-йилда асосий жамоада дебют қилган[3]. Эванс, шунингдек, Стирлинг университетида Шотландия футбол ассоциациясининг Аёллар миллий футбол академияси стипендиясини биринчи соҳибаларидан бири эди[4]. Эванс спорт фанини ўрганган[5].

«Глазго Cитй»даги фаолияти давомида клуб тўрт марта Миллий чемпионлар (2009-йилдан 2012-йилгача), икки марта Лига кубоги (2009, 2012) ва уч марта Шотландия кубоги (2009, 2011 ва 2012) соҳиби бўлган. Эванс шунингдек 2011-йил Глазго шаҳридаги йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси мукофотини олди[6]. У биринчи марта УЭФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига чиққан жамоанинг бир қисмига айланиб улгурган эди. Эванс Глазгони 39та лига ўйинида 46 гол урганидан кейин тарк этди.

Германия «Турбине» (2012—2015)

2012-йил феврал ойида Германиянинг Турбине клуби Эвансни УЭФА Аёллар Чемпионлар Лигаси доирасида Глазго Cитй билан тўқнаш келган ўйинда кўрганидан кейин уни синовга таклиф қилди[7][8]. 2012-йил 12-июнда у Поцдам жамоаси билан профессионал шартнома имзолади[9][10]. Ўша йилнинг декабр ойида Эванснинг шартномаси яна икки йилга узайтирилди[11]. «Турбине» билан биринчи мавсумида Эванс жамоага Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллашга ва Германия кубоги финалига чиқишга ёрдам берди. У мунтазам мавсумда 41 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урганидан кейин Поцдам клубини тарк этди.

Германия «Бавария» (2015—2017)

Лиса Бавария таркибида

2015-йил апрел ойида Эванс «Бавария» билан уч йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди[12][13][14]. Биринчи мавсумида у жамоа билан Бундеслигада ғолиб чиқди ва кейинги йили улар кумуш медалларни қўлга киритди. Жамоа шунингдек, 2015/16-йилги мавсумда УЭФА аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 1/16 финалига ва 2016/17-йилги мавсумда чорак финалга қадар етиб борганди[15]. «Бавария»даги фаолияти давомида Эванс оддий мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Англия Арсенал (2017-хозригача)

2017-йил 29-июнда Эванс «Арсенал» билан шартнома имзолади[16]. Жароҳатлар ва ўз позицияси учун рақобат туфайли, мураббий Жо Монтемурро баъзида Эвансни бурчак ҳимоячиси сифатида майдонга туширган. 2018-йилнинг декабрида у клуб билан шартномасини узайтирди. «Арсенал»даги биринчи мавсумида Эванс лигада 18 та ўйин ўтказди ва иккита гол урди, Лига кубогида ғалаба қозонди ва Англия кубоги финалига чиқди. 2019-йил 31-март куни Эванс клубдаги 50-ўйинини «Бирмингем Сити»га қарши ўтказди. 2020-йил 26-сентабрда Эванс Англия кубогида «Тоттенхем»га қарши ўйинда хет-трик қайд этди[17].

Арсеналдан Вест Хемга

Эванс 2021-йилнинг августида «Вест Хем Юнайтед»га ижарага берилган[18].

Лиса Эванс Вест Хем таркибида

Терма жамоадаги карера

2011-йилнинг октабр ойида Эванс Шотландия терма жамоасида Уэлсга қарши ўйинда дебют қилди. 2012-йил феврал ойида Эванс Белфастда Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик ўйинида (5:1) ўзининг биринчи халқаро голини киритди[19].

Эванс 2015-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Шотландия терма жамоаси сафида учта гол урди. Шотландия саралаш гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва плей-оффга йўл олди кейинчалик Голландияга мағлуб бўлди.

2017-йилда Шотландия биринчи марта Европа чемпионатига йўлланма олди. Эванс Шотландия терма жамоасининг финал турнирида иштирок этадиган таркибига киритилганди, у ерда Лиса барча гуруҳ ўйинларида ҳам иштирок этди. Шундан сўнг шотландлар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ЖЧ-2019 саралаш босқичи ўтказилди. 2019-йил 15-май куни Эванс турнирнинг финал босқичи учун терма жамоага рўйҳатига киритилди[20][21].

Шотландия терма жамоасининг Англияга қарши жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Эванс Клер Эмслига голли узатмани тақдим этди ва у Шотландиянинг турнир тарихидаги илк голини киритди.

Лиса Арсенал таркибида

Терма жамоада урилган голлар

# Сана Жой Рақиб Натижа Турнир Урган голи
1 5-Феврал 2012-йил Солитуде, Белфаст Шимолий Ирландия 5–1 Ўртоқлик 1
2 9-Май 2012-йил Стадион Казимиэрза Дейнй, Старогард Гдаńски Полша 3–1 1
3 8-Март 2013-йил ГСЗ Стадиум, Ларнаcа Англия 4–4 2013 Миср кубоги 1
4 22-Сентабр 2013-йил Тóрсвøллур, Тóршавн Фарер ороллари 7–2 2015 ФИФА Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати квалификацияси 1
5 26-Сентабр 2013-йил Фир Парк, Мотҳерwелл Босния ва Герсеговина 7–0 1
8 7-Март 2013-йил ГСП Стадиум, Ниcосиа Нидерландия 4–3 2014 Миср кубоги 3
9 10-Март 2013-йил ГСЗ Стадиум, Ларнаcа Австралия 4–2 1
10 5-Апрел 2014-йил Фир Парк, Мотҳерwелл Полша 2–0 2015 ФИФА Аёллар ўртасида жаҳон чемпионати квалификация 1
11 23-Октабр 2015-йил Беларус 7–0 2017 ЭУРО кубок квалификацияси 1
12 29-Ноябр 2015-йил Ст Миррен Парк, Паислей Шимолий Македония 10–0 1
13 6-Март 2017-йил Макарио Стадиум, Ниcосиа Австрия 3–1 2017 Миср кубоги 1
14 6-Март 2017-йил Фалкирк Стадиум, Фалкирк Руминия 2–0 Ўртоқлик ўйини 1
15 24-Октабр 2017-йил Паислей 2021 Стадиум, Паислей Албания 5–0 2019 ФИФА Аёллар ўртасида жаҳон чемпионати квалификацияси 1
16 6-Март 2017-йил Пинатар Арена, Мурcиа Янги Зеландия 2–0 Ўртоқлик ўйини 1
17 12-Июн 2018-йил Киэлcе Cитй Стадиум, Киэлcе Полша 3–2 2019 ФИФА Аёллар ўртасида жаҳон чемпионати квалификацияси 1
Лиса Эванс Шотландия терма жамоаси таркибида

Ютуқлар

Шотландия «Глазго Cитй»

  • Шоландия чемпиони: 2009, 2010, 2011, 2012.
  • Шотландия кубоги соҳиби: 2009, 2011, 2012
  • Шоландия лига кубоги соҳиби: 2009, 2012.
Лиса Эванс дугонаси Вивианне Миэдема билан

Германия Бавария

  • Германия чемпиони 2015/16-йилги мавсум

Англия Арсенал

  • Англия чемпиони: 2018/19-йилги мавсум
  • Англия лига кубоги соҳиби: 2018-йил

Шахсий ҳаёти

Эванс Лондоннинг шимолида дугонаси, Арсенал ва голландиялик футболчи Вивианне Мидема билан яшайди.[22][23] 2021-йилда Wе Плай стронг каналида у онлайн курсда «Спорт, саломатлик ва фитнес» мутахассислиги бўйича сиртқи таҳсил олаётганини маълум қилган.

2021-йил ноябр ойида Эванс ва Мидема «Cоммон Гоал» хайрия ҳаракатига қўшилиб, иш ҳақининг 1 фоизини ёшлар билан ишлайдиган жамоат ташкилотларига хайрия қилишди. Эванснинг айтишича, у ва Миэдема майдондан ташқарида бахтли ва конструктив одамлар бўлишни хоҳлайди. Умумий мақсад футбол орқали жамоавий ва барқарор ўзгаришлар учун идеал платформага эришиш.[24]

Манбалар

  1. ↑ https://www.soccerdonna.de/wiki/pedia/profil/spieler_6635.html
  2. ↑ http://www.glasgowcityladiesfc.co.uk/LisaEvans.html[сайт ишламайди]
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
  4. ↑ https://bleacherreport.com/articles/180006
  5. ↑ https://bleacherreport.com/articles/180006
  6. ↑ http://www.glasgowcityladiesfc.co.uk/GlasgowCityAwardsSeason2011.htm
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 3-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2022-йил.
  9. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
  10. ↑ „архив нусхаси“. 24-сентабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2022-йил.
  11. ↑ https://www.dfb.de/news/detail/bayern-verpflichtet-lisa-evans-von-potsdam-119952/?no_cache=1
  12. ↑ https://www.dfb.de/news/detail/bayern-verpflichtet-lisa-evans-von-potsdam-119952/?no_cache=1
  13. ↑ https://www.bavarianfootballworks.com/2015/4/3/8338731/bayern-muinich-frauen-sign-scottish-international-lisa-evans
  14. ↑ https://www.dailyrecord.co.uk/news/local-news/perths-scottish-internationalist-lisa-evans-5540416
  15. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
  16. ↑ https://www.arsenal.com/news/lisa-evans-joins-arsenal-ladies
  17. ↑ https://twitter.com/ArsenalWFC/status/1112433128335990786
  18. ↑ https://www.bbc.co.uk/sport/football/58215296
  19. ↑ „архив нусхаси“. 18-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июн 2022-йил.
  20. ↑ https://www.theguardian.com/football/2019/may/15/womens-world-cup-arsenals-emma-mitchell-left-out-of-scotland-squad
  21. ↑ https://www.bbc.com/sport/football/48274292
  22. ↑ https://heavy.com/sports/2019/07/lisa-evans-vivianne-miedema-girlfriend/
  23. ↑ https://www.youtube.com/watch?v=zz8kiIXi3Io
  24. ↑ https://www.theguardian.com/football/2021/nov/04/vivianne-miedema-and-lisa-evans-join-common-goal-movement-arsenal

Ҳаволалар