Литр
Appearance

Литр (франсузча: литре, лотинча: литра) — метрик ўлчов системасида ҳажм ва сиғим ўлчов бирлиги. Қисқача л билан белгиланади. Ўлчовлар ва тарозилар бўйича Бош анжуман 1964-йилда 1л=1 дм3=0,001 м3 деб қабул қилган. Л.нинг аввалги қиймати 1,000028 дм3 га тенг бўлган. 1 л — босими 760 мм симоб устунига тенг бўлган ва энг катта зичлик (температураси 4°)даги 1 кг кимёвий соф сувнинг ҳажмига тенг.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |