Jump to content

Лизис

From Ziyosfera

Лизис (лиз...) — 1) касалликнинг аста-секин тузала бориши; бунда юқори ҳароратдаги гавда температураси секин пасайиб, касалликнинг бошқа белгилари ҳам йўқола боради (кр"змснинг акси). Кўпгина инфексион касалликлар (ич терлама, бруцеллёз, скарлатина ва бошқалар)га хос; 2) ферментлар, бактериолизинлар, бактериофаглар, антибиотиклар ва бошқа омиллар таъсирида ҳужайралар, жумладан, микроорганизмларнинг емирилиши, тўқималар структурасининг бузилиши.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил