Лўдийлар
Appearance
(Redirected from Lo‘diylar)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лўдийлар — Ҳиндистондаги Деҳли султонлиги (1206—1526)да ҳукмронлик қилган сулола (1451 —1526). Лўдий Ҳиндистондаги афғон қабилаларидан. Асосчиси — Баҳлул Лўдий. У қарийб 40 йил Дехли султонлигини бошқарган. Бахлул Лўдий даврида Жанпур (1479), Гвалиор, Калпна ва Дҳолпур султонликлари Деҳли султонлигига қўшиб олинган. Ло'дийнинг охирги ҳукмдори Иброҳим Лўдий даврида (1517—26) мамлакат сиёсий ва иқтисодий инқирозга юз тутган, афғон мулкдор зодагонларининг исёнлари кучайган. 1526-йил Панипатда (Деҳли яқинида) Бобур қўшини билан бўлган урушда Иброҳим Лўдий ўлдирилгач, Ло'дийлар сулоласи тугаган. Ло'дий ҳукмдорлари: Баҳлул Лўдий, Искандар Лўдий, Иброҳим Лўдий[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |