Jump to content

Чирилдоқлар (қушлар)

From Ziyosfera
(Redirected from Locustella)
Чирилдоқлар (қушлар)
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Чирилдоқлар (Лоcустелла) -чумчуқсимонлар туркумига мансуб қушлар уруғи. Энг майда қушлардан, уз. 12— 16 см. Танаси чўзиқ, тумшуғи жуда узун ва тўғри. Танасининг устки томонида ёки томоғида узунасига жойлашган қорамтир доғлар бор. 7—8 тури, жумладан, Ўзбекистонда 4 тури маълум. Европа, Шим.Ғарбий Африка ва Осиёда (жанубда Ҳимолайгача) тарқалган. Африка ва Жанубий Осиёда кишлайди. Ўрмон четлари ва тўқайларда яшайди. Буталарга ёки ерга уя қуради. Ер бағирлаб паст учади. Ҳашаротлар билан озиқланади. Чирқиллашга ўхшаш овоз чиқариб сайрайди (номи шундан).