Jump to content

Лойиш

Координаталари: 39°53′2″Н 66°44′53″Э / 39.88389°Н 66.74806°Э / 39.88389; 66.74806
From Ziyosfera
Лойиш
шаҳар
39°53′2″Н 66°44′53″Э / 39.88389°Н 66.74806°Э / 39.88389; 66.74806
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Самарқанд вилояти
туман Оқдарё тумани
Аҳолиси
11 510
Вақт минтақаси УТC+5
Лойиш харитада
Лойиш
Лойиш
Лойиш харитада
Лойиш
Лойиш

Лойиш — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги шаҳарча (1984-йилдан). Туманнинг маъмурий маркази. Вилоят маркази ҳамда яқин темир йўл стансияси Самарқанддан 36 км. Аҳолиси 11,5 минг кишини ташкил этади (2002). Оқдарёдан сув олади. Шаҳарчанинг номи унинг жойлашган ўрни билан боғлиқ. Лойиш қадимда Зарафшон дарёсининг тармоқлари — Оқдарё билан Қорадарё оралиғидаги қамишзор ва ботқоқлик ерда вужудга келган, номи шундан бўлса керак деб тахмин қилинади. Шаҳарчада туман ҳокимияти биноси, ғишт, консерва заводлари, қурилиш ташкилотлари, алоқа бўлими, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 1та ихтисослаштирилган 2та умумий таълим, мусиқа, махсус интернат мактаблари, педагогика коллежи, маданият уйи, марказий кутубхона, стадион, маданият ва истироҳат боғи (боғда урушда шаҳид бўлганларга ёдгорлик ўрнатилган), касалхона ва бошқа тиббий муассасалар бор. Лойиш ҳудудидан Катта Зарафшон автомагистрали ўтади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил