Jump to content

Луангпрабанг

From Ziyosfera

Луангпрабанг, Луангпхабанг — Лаоснинг шим. қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 70 минг кишидан зиёд. Меконг дарёси бўйидаги порт. Аэропорт бор. Мамлакатнинг шим. қисмидаги иқтисодий ва маданий марказ. Ҳунармандчилик ривожланган. Лаоснинг қад. шаҳарларидан бири. Қирол қароргоҳи бўлган. Диний марказ. XVI—XIX асрларда қурилган будда ҳайкаллари, 30 дан ортиқ ибодатхона, Қирол саройи, қад. қўлёзмалар кутубхонаси бор. Шаҳарга XIV асрда асос солинган. 1946-йилгача Л. Лаосдаги турли феодал давлат ва князликларнинг пойтахти бўлиб келди. 1947-йилда Лаос давлати тузилгач, мамлакат пойтахти Вентян шаҳрига кўчирилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил