Lubab al-Muhassal
| Асл номи | Лубаб ал-Муҳассал фи Усул ал-Дин |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ибн Халдун |
| Таржимон(лар) | П. Луcиано Рубио томонидан 1952-йилда инлизчага ўгирилган |
| Жанр(лар)и | Ислом илоҳиёти |
| Нашр этилган санаси | 1351 |
| Нашриёт | Тетуан |
Лубāбу л-Муҳассал фи Усул ал-Дин[1] (لباب المحصل في أصول الدين) – ислом илоҳиёти (теологияси) йўналишидаги асар бўлиб, олим Ибн Халдун томонидан ҳижрий 752-йилда (милодий 1351-йиллар атрофида) ёзилган[2]. Бу китоб Ибн Халдуннинг илк ижод намунаси бўлиб, у асарни ёзган вақтда атиги 19[3] ёки 20[2] ёшда бўлган. „Лубāбу л-Муҳассал“ — Фахриддин Розийнинг илоҳиёт илмига оид Муҳассал Афкар ал-Мутақаддимин wа ал-Мута'акҳкҳирин асарига ёзилган шарҳдир. Ибн Халдун ушбу китобни Тунис давлатининг пойтахти Тунис шаҳрида яшаган даврида устози ал-Обилий раҳбарлигида ёзган[3][4].
Ибн Халдун китобни Тунисда ёзган бўлса-да, у фақат қўлёзма ҳолида тарқалган, бироқ, шубҳасиз, Халдун Марокашнинг Фез шаҳрида яшаган пайтида ҳижрий 774-йил (1372-йил) билан ҳижрий 776-йил (1374-йил) оралиғида уни тайёрлаб чиққан. Кейинги нусхалар ҳам, 1351-йилги асл қўлёзма ҳам ҳанузгача сақланиб қолган бўлиб, муаллифнинг ўз қўли билан ёзилган[2].
Халдуннинг ушбу асарининг Треатисе ин Логиc номли инглизча таржимаси 1952-йилда нашр этилган[5].:8
Китоб ал-Обилий учун имтиҳон иши ёки якуний лойиҳа сингари нарса бўлган, деб ҳисобланади; унда Ибн Халдуннинг каламнинг стандарт асари бўлган Таҳлис ал-Муҳассалдаги фалсафий ва илоҳий материални эрта даврдаёқ чуқур ўзлаштиргани акс этади[6].:45
Яна қаранг
- Асос ат-Тақдис
- Ал-Инсаф фима Яжиб И'тиқадуҳ
- Эътиқод асослари учун қатъий далилларга қўлланма
- Эътиқоддаги мўтадиллик
- Сунний китоблар рўйхати
Манбалар
- ↑ Сометимес спеллед Лубаб ал-Муҳассал
- ↑ 2,0 2,1 2,2 ИБН ЖАЛДУН: СТУДИЭС. Ибн Кҳалдун: тҳе Медитерранеан ин тҳе 14тҳ cентурй: рисе анд фалл оф Эмпирес, Фундаcиóн Жосé Мануэл Лара. Фундаcиóн Эл легадо андалусì, 2006.
- ↑ 3,0 3,1 Кҳалдūн, Ибн, анд Моҳамед-Азиз Лаҳбаби. Ибн Кҳалдūн. Сегҳерс, 1970.
- ↑ Ҳассан, Фаридаҳ Ҳж. "Ибн Кҳалдун анд Жане Аддамс: Тҳе Реал Фатҳер оф Соcиологй анд тҳе Мотҳер оф Соcиал Wоркс." Мадрид, Новембер (2006): 3-5.
- ↑ Wалтер Жосепҳ Фисчел, Ибн Кҳалдūн ин Эгйпт. Университй оф Cалифорниа Пресс. 1967.
- ↑ Аллен Жамес Фромҳерз, Ибн Кҳалдун: Лифе анд Тимес. 2011.
| Исломшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |