Jump to content

Маҳкама масжиди

From Ziyosfera
Масжид
Маҳкама масжиди

Маҳкама масжиди, шунингдек, Бирдибак масжиди ёки Амир Бардабак мадрасаси номи билан танилган (арабча: مسجد المحكمة في غزة‎‎) Фаластин давлати Ғазо шаҳрининг Шужоия тумани асосий ғарбий кириш қисми яқинида, Бағдод кўчасида жойлашган жоме масжид ва мадраса бўлган[1].

Масжид милодий 1455-йилда қуриб битказилган. 2014-йилги Ғазо уруши давомида Исроил томонидан амалга уюштирилган бомбардимонлар натижасида вайрон қилинган[2].

Келиб чиқиши

Арабча ал-Маҳкама сўзи „суд“, яъни „шариат суди“ деган маънони англатади. Бу ном Усмонийлар давридан қолган. Ўша пайтда мадраса биносидан Ғазо қозилари суд маҳкамаси сифатида фойдаланган[3]:166.

Тарихи

Масжид 1455-йилда Мамлук султони Сайфиддин Инол хизматидаги давадор (султоннинг ёзишмалари ва ҳужжатлари билан шуғулланувчи амалдор) Сайфиддин Бирдибак ал-Ашрафийнинг буйруғи билан бунёд этилган. Бирдибак ниҳоятда диндор шахс бўлиб, ИХ аср мусулмон олими Муҳаммад ал-Бухорийнинг ҳадисларини муҳокама қилиш учун ҳар йили илмий йиғилиш ташкил этган. Бирдибак мамлуклар давлатида юқори мансабларга эришган, шунингдек, Дамашқ ва Қоҳира шаҳарларида яна иккита жоме масжиди қурдирган. Маҳкама масжиди дастлаб мадраса таркибига кирган бўлиб, у ерда амалга ошириладиган асосий вазифа таълим беришдан иборат эди. Бу ерда кундалик намозлар ҳам, жума намозлари ҳам мунтазам ўқилган[3]:166.

ХВИ асрдан ХХ аср бошларигача давом этган Усмонийлар ҳукмронлиги даврида мадраса шаҳар қозилари учун суд биноси вазифасини бажарган. Масжиднинг арабча номи ҳам шундан келиб чиққан[3]:166. 19-аср охирида швейсариялик олим Мах ван Берчем масжид меҳробининг юқори қисмига ўрнатилган куфий ёзувидаги битикни аниқлаган. Ушбу битик ИХ аср охирида Ғазода вафот этган ҳошимийлар сулоласи вакили Муҳаммад ибн ал-Аббос ал-Ҳошимийнинг қабр тошига тегишли бўлган[3]:41[3]:44. Масжид кириш эшиги тепасида унинг бунёд этилиши ҳақидаги битик мавжуд бўлиб, унда масжидни қурдирган Бирдибакнинг номи келтирилган ва султон Инол шарафланган[3].:167

Биринчи жаҳон урушидан кейин Британия мандати даврида масжид Мадраса аш-Шужоия ал-Амирия номи остида ўғил болалар учун диний таълим муассасаси сифатида фаолият юритган[1].

Масжид 2014-йилги Ғазо уруши пайтида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан вайрон қилинган[1].

Меъморчилиги

Масжид Буржий мамлуклар услубида қурилган[4]. У аввалги Мамлук меъморчилигининг ноёб намунаси бўлиб, ундан ҳам олдинги Айюбийлар даври масжид-мадрасалари кучли таъсир кўрсатган эди. Хусусан, шимолий фасаддаги токчалар Миср ва Суриядаги Айюбий иншоотларининг меъморий унсурларига жуда ўхшаган[5]. Мажмуа кўча сатҳидан 1.2 метр (3 фт 11 ин) пастда жойлашган марказий саҳндан иборат[1]. Ҳовли ҳудудида бир нечта таҳорат жойлари мавжуд[4].

Ҳовлининг шимолида асосий кириш жойи жойлашган фасад бор. Кириш пештоқи учли равоқ ва гулдор безаклар билан безатилган. Масжиднинг шимолий қисми кириш зали ва ҳар бири 3.77 бй 3.69 метр (12.4 бй 12.1 фт) ўлчамдаги яна учта тўртбурчак шаклдаги хонадан иборат. Ҳар бир хона, жумладан кириш зали ҳам кичик гумбаз билан ёпилган. Мажмуанинг жанубий қисми ҳам шунга ўхшаш тарзда режалаштирилган, бироқ ҳозир хароба ҳолатда. Масжиднинг икки томонидаги хоналар шайх ва унинг талабаларининг турар жойи сифатида хизмат қилган ҳамда бошқа хизматларни ҳам бажарган. Айнан шу режа Маҳкама масжидини Ғазода ҳануз сақланиб қолган ўз туридаги ягона мадрасага айлантиради[1].

Ҳовли жануби-ғарб томондан и вон билан чегараланган эди. Ивон уч қисмга бўлинган ва масжид мажмуасининг энг катта қисми бўлган. Марказий қисм асосий бўлим вазифасини бажарган ва елпиғичсимон кесишма гумбазсимон тоқ билан ёпилган. Унда меҳроб (қибла, яъни Макка томонга йўналишни кўрсатувчи „токча“) ва минбар („хутба ўқиладиган минбар“) жойлашган эди[1]. Минбар мармар қопламалар, гулдор нақшлар ва Қуръоний ёзувлар билан безатилган эди[5]. Асосий қисм икки кичик ташқи қисм билан ўралган бўлиб, уларда силиндрсимон тоқлар ва иккала тузилмани асосий қисм билан боғловчи учли равоқлар бўлган. Шимоли-ғарбда илгари асосий ивонга рўпара турган кичикроқ мамлук даври ивони сақланиб қолган[1]. Ғарбий фасад ҳам асосан хароба ҳолатда[4].

Масжиднинг шимоли-ғарбий бурчагида мамлук услубидаги минора жойлашган. Миноранинг асоси тўртбурчак, танаси эса саккиз қиррали икки қаватдан иборат бўлиб, тепасида саккиз қиррали муаззин галерияси бор. Асос ёнларидаги токчалар ислом санъати тадқиқотчиси Муъин Содиқга кўра, „иншоотнинг қаттиққўллигини юмшатади“. Минора танасининг саккиз қиррали қаватлари ярим шаффоф гулдор ва геометрик безаклар билан безатилган туйнуклар билан ишланган. Бу туйнуклар ичкаридаги спирал зинапояга ёруғлик ва шамоллатиш беради; у эса тош муқарнас устига қурилган муаззин галериясига олиб чиқади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Садеқ, Му'эн „Мадраса оф Амир Бардабак (эл-Маҳкама Мосқуэ)“, . Пилгримаге, Сcиэнcес анд Суфисм: Исламиc Арт ин тҳе Wест Банк анд Газа. Мусеум Wитҳ Но Фронтиэрс, 2012 (2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ „Лонг-неглеcтед Газа ҳеритаге wилц ин wар“. Ма'ан Неwс Агенcй (2014-йил 14-август). 2014-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Шарон, Моше. Cорпус Инсcриптионум Арабиcарум Палаэстинаэ, Г. БРИЛЛ, 2009. ИСБН 978-90-04-17085-8. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Шаҳин, Мариам. Палестине: А Гуиде. Интерлинк Боокс, 2005 — 437-бет. ИСБН 1-56656-557-Х. 
  5. ↑ 5,0 5,1 Садеқ, Му'эн. Газа: Cроссроадс оф Cивилизатион: Арчаэологиcал анд Ҳисториcал Баcкгроунд. Чаман Эдитион, 2007 — 208-бет. ИСБН 978-2970043553. 

Ҳаволалар