Jump to content

Мажжҳима Никая

From Ziyosfera
(Redirected from Majjhima Nikāya)
Дҳарма ғилдираги
Буддизм
Маданияти
Тарихи
Буддистлар
Мактаблар
Ибодатхоналар
Матнлар
Портал

Мажжҳима Никāя („Ўртача узунликдаги нутқлар тўплами“) – бу Буддавий ёзма тўплам бўлиб, Сутта Пиṭаканинг бешта Никāя (тўплам)ларидан иккинчисидир. Сутта Пиṭака эса Пали Типитака („Уч сават“)нинг бир қисми бўлиб, Тҳеравада Буддизмининг асосий матнларидан ҳисобланади.

Мажжҳима Никāя милоддан аввалги 3-аср ва милодий 2-аср оралиғида ёзилган[1]. Бу никаяда Будда ва унинг асосий шогирдларига тегишли бўлган 152 та нутқ мавжуд[2].

Тарифи

Бҳиккҳу Бодҳи ўз таржимаси учун ёзган кириш сўзида ушбу тўпламни қуйидагича таърифлайди:

Агар Мажжҳима Никāя бир жумла билан бошқа Пали Канони китобларидан ажратиб кўрсатилиши керак бўлса, уни „энг бой контекстуал вазиятлар хилма-хиллигини энг чуқур ва энг кенг қамровли таълимотлар мажмуаси билан бирлаштирган тўплам“ деб таърифлаш мумкин[3].

152 та нутқ учта қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисм бешта бўлимга бўлинган. Ҳар бир бўлимда, охирги олдинги бўлимдан ташқари, 10 тадан нутқ мавжуд.

Параллел

Мажжҳима Никāя турли санскритий қадимги буддавий мактабларнинг Сутра Пиṭакаларида топилган Мадҳяма Āгама га мос келади. Унинг бўлаклари санскрит тилида ва тибет таржимасида сақланиб қолган. Сарвāстивāдин версиясидан тўлиқ хитойча таржима Хитой буддавий канонида мавжуд бўлиб, у Зҳōнг Аҳáнжīнг (中阿含經) деб аталади. Сарвāстивāда мактабининг Мадҳяма Āгамаъси 222 та сūтрадан иборат, бу эса Пāли Мажжҳима Никāяъдаги 152 та суттага нисбатан кўпроқдир[4].

Манбалар

  1. ↑ Сингҳ, Упиндер. А Ҳисторй оф Анcиэнт анд Эарлй Медиэвал Индиа: Фром тҳе Стоне Аге то тҳе 12тҳ Cентурй. Пеарсон — 25-бет. 
  2. ↑ А версион оф тҳе Пали оригинал ис аваилабле ин Готама, Буддҳа. Мажжҳима Никая: Тҳе Миддле Ленгтҳ Дисcоурсес оф тҳе Буддҳа. CреатеСпаcе Индепендент Публишинг Платформ, 2012. ИСБН 978-1478369622. 
  3. ↑ Бодҳи, Бҳиккҳу. Тҳе Миддле Ленгтҳ Дисcоурсес оф тҳе Буддҳа: А Неw Транслатион оф тҳе Мажжҳима Никāя. Кандй, Сри Ланка: Буддҳист Публиcатион Соcиэтй, фирст публишед бй Wисдом Публиcатионс, 1995 — 5–11, 20-бет. ИСБН 0-86171-072-Х. 
  4. ↑ А Диcтионарй оф Буддҳисм, бй Дамиэн Кеоwн, Охфорд Университй Пресс: 2004

Ҳаволалар