Jump to content

Малабар

From Ziyosfera

Малабар — Жанубий Ҳиндистоннинг Малабар қирғоғи (Арабистон денгизи) ва Ғарбий Гат тоғлари орасида жойлашган тарихий вилоят. Қадимда ва ўрта асрларда Малабарнинг кўп сонли князликлари ўз мустақиллигини сақлаб қолган бўлишларига қарамай, вақт-вақти билан турли давлат тузилмаларига кирган (асосан, бож тўлашган). Милоддан аввалги тахминан III асрда Жан. Малабарда Чера давлати мавжуд бўлган. Малабар князликларининг энг йириклари: Каликут (Кожикоде) (XV—XVI асрлар), Траванкур ва Кочин (XVIII аср). Малабар Европа давлатлари томонидан талонторож қилинган Ҳиндистоннинг 1ҳудуди ҳисобланади. XVI асрда португалларнинг таянч пунктлари ташкил топган, XVII асрда голландлар, инглизлар ва франсузларнинг фактория (савдо-сотиқ олиб борадиган жой)лари пайдо бўлган. Малабарни Англияга қарашли Ост-Индия компаниям босиб олган. Малабарда мустамлакачиларга қарши қўзғолонлар бўлиб ўтган (Малабар қўзғолони, 1793—1806; Мопла қўзғолони, 1912—22). 1956-йилдан бошлаб Малабар ҳудудлари Керала ва Карнатака штатларига кирган.

Адабиёт

  • Алаев Л. Б., Южная Индия, Социално-экономическая история ХИВХВИИИ вв., Малабар, 1964; Сдасюк Г. В., Штати Индии, Малабар, 1981.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил