Jump to content

Мандолина

From Ziyosfera

Мандолина (итал. мандолино) — лютня оиласига мансуб торли тирнама мусиқа чолғуси. Италияда пайдо бўлиб, XVII асрда ҳозирги шаклга эга бўлди. XVIII асрдан М. — энг севимли италян халқ чолғуси, XIX асрдан Европа (жумладан, баъзи туркий халқлар — татар, бошқирд ва бошқалар) да оммавийлашган. 4—6 жуфт торлари квинта бўйича созланади, товуши тиниқ, жарангдор ва куйчан. Бир неча хиллари (неаполитан, Флоренсия М.лари, мандола ва бошқалар) мавжуд. Якка, жўровоз ҳамда оркестр чолғуси сифатида ишлатилади. Композиторлар ҳам (Бетховен, А. Вивалди ва бошқа, Ўзбекистонда Ф. Лейсек) М. учун асарлар яратишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил