Jump to content

Маразтепа

From Ziyosfera
(Redirected from Manzaratepa)

Маразтепа, Манзаратепа — ўрта аср шаҳар ҳаробаси (милодий 8—XIII аср боши). Қизилсув дарёси (Тожикистон)нинг сўл қирғоғида жойлашган. Хутталон вилоятининг маркази Хулбук шаҳри М. ўрнида бўлган деган фикрлар мавжуд. М.нинг умумий майдони 120 га бўлиб, ўзаро кенг кўчалар билан ажратилган 3 қисмдан ташкил топган. Арк (50х50 м) шаҳар ҳаробасининг жан.-ғарбий қисмида жойлашган. Шаҳар маҳаллалари, майдонлари, каналлар ва айрим йирик биноларнинг излари сақланган. Араблар келишидан аввал М.да будда ибодатхонаси бўлган. Хитой манбаларида Коло-кян номли шаҳар қайд этилган; у VII асрда Хутталонга тегишли рустоклардан бирининг маъмурий маркази бўлган. Ушбу шаҳар М. ўрнида бўлган деб тахмин этилмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил