Jump to content

Марал эшон масжиди

Координаталари: 53°12′41″Н 63°38′21″Э / 53.21125°Н 63.63903°Э / 53.21125; 63.63903
From Ziyosfera
Масжид
Марал эшон масжиди
қозоқча: Марал ишан мешіті
Мамлакат  Қозоғистон
Ҳудуд Қўстанай (вилоят)
Шаҳар Қўстанай

Марал эшон масжиди (қозоқча: Марал ишан мешіті), анъанавий равишда Оқ масжид (қозоқча: Ақмешіт) номи билан танилган бўлиб, Қозоғистоннинг Қўстанай шаҳрида жойлашган марказий ва энг қадимий масжиддир. Қўстанай вилоятининг тарихий ва меъморий ёдгорлиги сифатида эътироф этилган.

Тарихи

ХИХ аср охирига келиб, шаҳарнинг кенгайиши мусулмон аҳоли учун йирик диний марказ қуриш заруратини юзага келтирган. Шу мақсадда маҳаллий татарлар яшайдиган мавзе аҳолиси ўртасида маблағ йиғиш ишлари бошлаб юборилган. Асосий ҳомий савдогар Абдулвали Яушев эди. Масжиднинг қурилиш ишлари 1893-йилда якунига етказилган. Абдулвали Яушев 1906-йилда вафот этганидан сўнг масжидни сақлаш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ишларини унинг укаси Муллагали Яушев давом эттирган[1].

1931-йилда масжид биноси клуб ва кинотеатр сифатида фойдаланишга мослаштирилган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида иншоотдан эвакуация маркази сифатида фойдаланилган ва Ленинграддан кўчириб келтирилган аҳоли айнан шу ерга жойлаштирилган. Урушдан кейин эса бинода болалар кинотеатри фаолият юритган[1].

1986-йилда бино қайта таъмирланиб, Қўстанай вилояти филармониясининг консерт залига айлантирилган[1].

1991-йилда бино шаҳардаги мусулмонлар жамоасига қайтарилган. 2001-йилда масжидда кенг кўламли таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилган. Янгиланган масжиднинг очилиш маросимида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этган[2].

2002-йилда масжидга аллома Марал эшон Қурмонули номи берилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Мечеть имени Марал Ишана. Прогулки по достопримечательностям Костаная“. 2020-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-апрел.
  2. ↑ 2001. Один год президента (ру), Астана, 2005 — 43–44-бет. ИСБН 9965-27-753-2. 

53°12′41″Н 63°38′21″Э / 53.21125°Н 63.63903°Э / 53.21125; 63.63903