Jump to content

Марямой Сатторова

From Ziyosfera

Марямой Саидовна Сатторова (1964.14.5, Шаҳрисабз) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (2000). Мусиқадан илк сабоқни Э. Боймуродовдан олган. Тошкент консерваториясини анъанавий хонандалик ихтисослиги бўйича (Ф. Мамадалиев синфида) тугатган (1990). Ўзбек давлат филармонияси (1988—2000), "Ўзбекнаво" бирлашмасида (2000-йилдан) якка хонанда. Диапазони ва нафаси кенг, кучли ва ёрқин овоз соҳибаси. Репертуаридан ўзбек мумтоз ашула йўллари ("Чоргоҳ", "Феруз", "Самарқанд ушшоғи", "Сувора", "Сарахбори Дугоҳ" каби), XX аср бастакор ("Муножот", И. Икромов; "Согинурман", "Ёр ўлмасин", Ф. Мамадалиев; "Тенги йўқ", О. Ҳотамов ва бошқалар) ва композиторлар ("Айрилиқ", Д.

Омонуллаева ва бошқалар) асарлари ўрин олган. С. ижро этган ашулалар 2 та граммпластинка (1983, 1984) ва 3 та компакт диск (1996, 2003)га ёзилган. Унинг ижодига бағишлаб Ўзбекистон телевидениеси томонидан 2 та телефилм суратга олинган (1997, 2000). Европа мамлакатларида гастролда бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил