Jump to content

Масобиҳ ас-Суннаҳ

From Ziyosfera
Масобиҳ ас-Сунна қўлёзмаси, Ироқ ёки Эрон, 1100-йил. Халилий Ислом санъати тўплами

Масобиҳ ас-Суннаҳ — ал-Бағовий номи билан машҳур бўлган форс шофиъий олими Абу Муҳаммад ал-Ҳусайн ибн Масъуд ибн Муҳаммад ал-Фарроънинг ҳижрий 516-йилдан олдин тузилган ҳадислар тўплами. Ушбу асарнинг такомиллаштирилган талқини бўлган Мишкот ал-Масобиҳга қўшимча ҳадислар киритилган бўлиб, у ҳижрий 741-йилда вафот этган бошқа бир форс муҳаддиси ат-Табризий қаламига мансубдир.

Тавсифи

Тўплам бир неча китобларга бўлинган бўлиб, улар бобларга, боблар эса яна икки алоҳида қисмга ажратилган: бири унинг томонидан шундай белгиланган саҳиҳ ҳадислар учун (Бухорий ва Муслим тўпламларидан), иккинчи қисм эса унинг ўз таснифига кўра ҳасан ҳадислар учун (ат-Термизий, Абу Довуд ва бошқалардан). Ат-Табризий ўз тўпламида айрим ҳадисларнинг ўрнини ўзгартирган.

Тўпламнинг хусусиятлари

  • Ал-Бағавий бу ҳадисларнинг иснодларини тушириб қолдирган, аммо ҳадислар ривоят қилинган саҳобаларнинг номларини сақлаб қолган.
  • Муқаддимада тушунтирилганидек, унинг мақсадларидан бири мусулмонларни Қуръонда сукут қилинган айрим масалалар ҳақида хабардор қилиш эди.
  • Жами 4434 та ҳадисни ўз ичига олади.
  • 2434 таси саҳиҳ қисмидан:
фақат Саҳиҳ Бухорийдан 325 та
фақат Саҳиҳ Муслимдан 875 та
Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳ Муслимнинг иккаласидан 1234 та
  • Ал-Бағавий ўз асарининг иккинчи қисмидаги қайси ҳадислар ғариб ва заиф эканини кўрсатади.
  • Бу тўпламга бир қанча шарҳлар ёзилган, жумладан Туҳфат ал-Аброр, Ал-Майсир ва Абд ал-Қодир ибн Абдуллоҳ ас-Суҳровардий шарҳи.

Манбалар