Jump to content

Мехикали

From Ziyosfera

Мехикали — Мексиканинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. АҚСҲ чегарасига яқин жойда. Колорадо дарёси ҳавзасида. Шим. Қуйи Калифорния штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 764,9 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Суғорма деҳқончилик раёнининг (пахта, буғдой, сабзавот экинлари, мойли ўсимликлар етиштириш) маркази. Озиқ-овқат, металлсозлик, пахта тозалаш, ёғмой саноати корхоналари мавжуд. Америка компанияларининг электротехника, радиоэлектроника ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб турибди. Ун-т бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил