Мезен
Appearance
| Мезен | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 966 |
| Майдони | 78 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Мезен — Коми Республикаси ва РФ Архангелск вилоятидаги даре. Узунлиги 966 км, ҳавзасининг майдони 78 минг км². Тиман кряжи ғарбий ён бағридаги ботқокликлардан бошланиб, Оқ денгизнинг Мезен қўлтиқчасига қуйилади. Ёмғир, қор сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 886 м³/сек. Қишда музлайди. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш еридан 371 км (баҳорда 650 км) масофада кема қатнайди. Балиқовланади. М. бўйида Мезен шаҳри жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |