Микел Мерино
|
Мерино Испания таркибида (2025-йил) | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Микел Мерино Зазóн[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1996-йил 22-июн[2] | ||
| Таваллуд жойи | Памплона, Испания[2] | ||
| Бўйи | 1.88 м[3] | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи, страйкер | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Арсенал | ||
| Рақами | 23 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Амигó | |||
| Осасуна | |||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2014 | Осасуна Б | 5 | (0) |
| 2014—2016 | Осасуна | 63 | (5) |
| 2016—2017 | Боруссиа Дортмунд | 8 | (0) |
| 2017 | → Неwcастле Унитед | 7 | (0) |
| 2017—2018 | Неwcастле Унитед | 17 | (1) |
| 2018—2024 | Реал Соcиэдад | 190 | (20) |
| 2024— | Арсенал | 50 | (11) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2014—2015 | Испания У19 | 12 | (1) |
| 2016—2019 | Испания У21 | 20 | (4) |
| 2021 | Испания олимпия | 6 | (1) |
| 2020— | Испания | 27 | (2) |
Медаллар | |||
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2026-йил 24-май учун) | |||
Микел Мерино Сасон (испанча: Микел Мерино Зазóн; 1996-йил 22-июнда туғилган) — испаниялик профессионал футболчи, Премер-лиганинг Арсенал клуби ва Испания терма жамоасида ярим ҳимоячи ёки ҳужумчи сифатида ўйнайди.
У ўз фаолиятини Осасунада бошлаган ва 2018-йилда „Реал Соcиэдад“ билан шартнома имзолашдан олдин Дортмунднинг „Боруссиа“ ва „Неwcастле Унитед“да қисқа муддат ўйнаган ва клуб билан 2019-20-йилги Испания кубогида ғолиб чиққан, жами 242 ўйин ўтказиб, 27 та гол урган[4]. 2024-йил август ойида у „Арсенал“га қўшилди ва иккинчи мавсумида Премер-лигада ғолиб чиқди.
Мерино Испанияни 21 ёшгача бўлган икки марта Европа чемпионатида ҳимоя қилиб, 2019-йилги чемпионатда ғолиб чиқди. У 2020-йилда катталар сафида дебют қилган, Евро-2024 ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатига танланган ва иккала турнирда ҳам ғалаба қозонган.
Клубдаги фаолияти
Мерино- Осауна клуби тарбияланувчиси.2014-йилнинг 23-августида Барселона Б жамоасига қарши Сегундада дебют қилган.21-декабрда Лас-Палмасга қарши ўйинда биринчи голини киритган.2015-йилда Меринонинг хизматларига Барселона қизиқиш билдирган.
2016-йилда Мерино Боруссия Дортмунд билан шартнома имзолайди. Трансфер суммаси 5 миллион еврони ташкил қилган. У 14-октябр куни Бундеслигада Гертага қарши баҳсда дебют қилади. Ўзининг илк мавсумида клуби билан Германия кубогини қўлга киритган.
2017-йилнин ёзида Микел Мерино ўйин амалиёти камлиги сабабли Нюкасл Юнайтед клубига ижарага берилади.13-августда Премер лигадаги илк учрашувини Тоттенҳемга қарши ўтказади.2017- йилнинг 13-октябрида Нюжкасл Меринони тўлақонли сотиб олади.21-октябрда Кристал Пеласга қарши кечган баҳсда ўзининг дебют голини уради.
2018-йилнинг ёзида Мерино Испанияга қайтиб,Реал Сосеад аъзосига айланади. Нюкасл Юнайтед бу трансфердан 12 миллион евро ишлаб олган. У Ла-лигадаги дебютини Вилляреалга қарши баҳсда ўтказади.21-сентябрда Уэскага қарши учрашувда ўзининг биринчи голини киритган.
Терма жамоадаги фаолияти
2015-йилда Грецияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида Испания терма жамоаси таркибида чемпионликни қўлга киритган.
2017-йилда Мерино Испания ёшлар терма жамоаси сафида Полшадаги Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. У Португалия ва Сербияга қарши баҳсларда майдонга тушган. 2019-йилда эса Италиядаги Европа чемпионатида чемпионликни қўлга киритади. 2021-йилда эса Мерино Токио 2020 олимпиадасида иштирок этди. Испания олимпия терма жамоаси турнирда кумуш медалларга эга чиққан.
Шу кунларда Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Европа чемпионатида Микел Мерино Испания миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда.5-июл куни бўлиб ўтган мезбон Германияга қарши чорак финал учрашувининг 119-дақиқасида айнан Мерино киритган гол Испанларга ярим финал йўлланмасини тақдим этди.
Манбаалар
- ↑ „Упдатед сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2018-йил 2-феврал). Қаралди: 2018-йил 15-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 Cлаверо, Марта. „Микел Мерино, эл голеадор де ла виcториа де Эспаñа қуэ cаси наcе эн Виго“ (эс) (2024-йил 5-июл). Қаралди: 2025-йил 15-октябр.
- ↑ „Микел Мерино“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2024-йил 9-октябр.
- ↑ „Микел Мерино абандона ла Реал Соcиэдад й фирма cон эл Арсенал“ (эс) (2024-йил 27-август). Қаралди: 2024-йил 27-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Микел Мерино“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Микел Мерино Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- 22-июнда туғилганлар
- 1996-йилда туғилганлар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Испаниялик эркак футболчилар
- Эркак футбол ярим ҳимоячилари
- CА Осасуна Б футболчилари
- CА Осасуна футболчилари
- Реал Соcиэдад футболчилари
- Боруссиа Дортмунд футболчилари
- Неwcастле Унитед Ф.C. футболчилари
- Арсенал Ф.C. футболчилари
- Бундеслига футболчилари
- Ла Лига ўйинчилари
- Сегунда Дивисиóн футболчилари
- Терcера Дивисиóн ўйинчилари
- Англия Премер-лигаси футболчилари
- Испаниялик муҳожир эркак футболчилар
- Германиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Англиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Испания миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларидаги футболчилар
- УЭФА Евро 2024 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2026 ўйинчилари
- Футбол бўйича У-19 Европа чемпионлари
- Олимпияда медалини олган футболчилар
- УЭФА Европа чемпионатида ғолиб бўлган ўйинчилар
- УЭФА Миллатлар лигасида ғолиб бўлган ўйинчилар
