Микен
Appearance
(Redirected from Mikeni)
Микен, Микени — Арголида (Жанубий Греция)даги қадимги шаҳар. Эгей маданиятининг йирик маркази. Милоддан аввалги 3–минг йилликда манзилгоҳ. XVII асрдан ахейлар давлатларидан бирининг пойтахти. Равнақ топган даври милоддан аввалги 1400—1200-йилларга тўғри келади. Милоддан аввалги 1200-йилда ёнғиндан ҳаробага айланган. Қазишмалар (1876-йилдан) натижасида сарой, дахмалар, улкан деворлар, ҳунармандлар уйлари ва бошқа очилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |