Jump to content

Микнас

From Ziyosfera
(Redirected from Miknas Ulzaytun)

Микнас, Мекнес, Микнас улзайтун— Марокашнинг шим,-ғарбий қисмидаги шаҳар, Ўрта Атлас тоғлари этагидаги платода жойлашган. Микнас вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 460 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл стансияси, шоссе йўллари тутуни. Мамлакат шим.ғарбий қисмининг муҳим иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Озиқовқат, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари, семент заводи мавжуд. Ҳунармандчиликда қуйма сопол ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Мусулмонлар санъати, халқ санъати музейлари бор. Шаҳарга XI асрда барбарлар қабиласи томонидан асос солинган. XVII—XVIII асрларда мамлакат пойтахти бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 13— XVIII асрларда қурилган Катта масжид ва Мадраса, сарой сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил