Jump to content

Острава

From Ziyosfera
(Redirected from Moravska-Ostrava)

Острава, Моравска-Острава — Чехиядаги шаҳар, Одра дарёси буйида, Шимолий Моравия вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 320 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг йирик саноат маркази. Қора металлургия, энергетика, оғир машинасозлик, кокс-кимё ва кимё саноати корхоналари бор. Шаҳар яқинидан тошкўмир қазиб олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил