Морган Рогерс
|
Рогерс wитҳ Энгланд ин 2026 | ||||||||||||||||
| Шахсий маълумот | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Морган Эллиот Рогерс[1] | |||||||||||||||
| Таваллуд санаси | 2002-йил 26-июл[2] | |||||||||||||||
| Таваллуд жойи | Ҳалесоwен, Англия | |||||||||||||||
| Бўйи | 6 фут 2 инчес (1.87 м)[3] | |||||||||||||||
| Амплуаси | Ҳужумкор ярим ҳимоячи, вингер | |||||||||||||||
| Клуб маълумоти | ||||||||||||||||
Жорий клуб | Челсеа | |||||||||||||||
| Рақами | 17 | |||||||||||||||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | ||||||||||||||||
| 2010—2019 | Wест Бромwич Албион | |||||||||||||||
| Профессионал фаолияти* | ||||||||||||||||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) | |||||||||||||
| 2019 | Wест Бромwич Албион | 0 | (0) | |||||||||||||
| 2019—2023 | Манчестер Cитй | 0 | (0) | |||||||||||||
| 2021 | → Линcолн Cитй | 25 | (6) | |||||||||||||
| 2021—2022 | → Боурнемоутҳ | 15 | (1) | |||||||||||||
| 2023 | → Блаcкпоол | 20 | (1) | |||||||||||||
| 2023—2024 | Миддлесброугҳ | 26 | (2) | |||||||||||||
| 2024—2026 | Астон Вилла | 85 | (21) | |||||||||||||
| 2026— | Челсеа | 2 | (1) | |||||||||||||
| Миллий терма жамоа‡ | ||||||||||||||||
| 2016—2017 | Англия У15 | 6 | (5) | |||||||||||||
| 2017—2018 | Англия У16 | 8 | (5) | |||||||||||||
| 2018—2019 | Англия У17 | 15 | (9) | |||||||||||||
| 2019—2020 | Англия У18 | 8 | (1) | |||||||||||||
| 2021—2022 | Англия У20 | 4 | (1) | |||||||||||||
| 2024 | Англия У21 | 7 | (4) | |||||||||||||
| 2024— | Англия | 22 | (1) | |||||||||||||
Медаллар
| ||||||||||||||||
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (30-август учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (18-июл учун) | ||||||||||||||||
Морган Эллиот Рогерс (2002-йил 26-июлда туғилган) — англиялик профессионал футболчи, Англия Премер-лигасининг „Челсеа“ клуби ва Англия миллий терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки вингер сифатида тўп суради. Ҳужумнинг турли нуқталарида ўйнай оладиган кўп қиррали футболчи бўлган Рогерс ўзининг жисмоний кучи, ҳужумдаги ёриб киришлари, узоқ масофадан гол ура олиш қобилияти ва тўпни яхши назорат қилиши билан танилган[4].
Дадли метрополитан боросидаги Ҳейлсовен шаҳрида туғилган Рогерс „Wест Бромwич Албион“ академияси тарбияланувчисидир. У 2019-йилда „Манчестер Cитй“ билан шартнома имзолаган, бироқ бу клуб сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган. „Линcолн Cитй“, „Боурнемоутҳ“ ва „Блаcкпоол“ клубларида ижара асосида ўйнагач, 2023-йилда „Миддлесброугҳ“ жамоаси сафига қўшилган. „Мидлсбро“ клубидаги ярим мавсумдан сўнг Рогерс 2024-йилда тахминан 8 миллион фунт стерлинг эвазига „Астон Вилла“ билан шартнома имзолаган. „Вилла“ сафидаги ўзининг ёрқин мавсумидан сўнг клубнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган Рогерс 2025-йилда ПФА талқини бўйича „Йилнинг энг яхши ёш футболчиси“ совринини қўлга киритган. 2026-йил июл ойида у англиялик футболчи учун рекорд сумма ҳисобланган 117 миллион фунт стерлинг эвазига „Челсеа“ клуби сафига ўтган.
Рогерс Англия шарафини халқаро миқёсда 15 ёшгача бўлганлар тоифасидан тортиб катталар жамоасигача ҳимоя қилган ва 2024-йилда миллий терма жамоа сафида дебют қилган. 2026-йилнинг май ойида у ЖЧ-2026 учун таркибга киритилган[5].
Манбалар
- ↑ „Cлуб лист оф регистеред плаерс: Ас ат 19тҳ Май 2019“. Энглиш Фоотбалл Леагуэ. Қаралди: 2019-йил 13-июл.
- ↑ „Морган Рогерс“. 11в11.cом. АФС Энтерприсес. Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.
- ↑ „Морган Рогерс“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2025-йил 20-май.
- ↑ „Морган Рогерс' импаcт ат Астон Вилла: Стренгтҳ, скилл анд тҳе идеал фит фор Унаи Эмерй синcе сигнинг ин Жануарй“ (эн-ГБ). Скй Спорц. 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-декабр.
- ↑ „Морган Рогерс трансфер неwс: Челсеа cомплете реcорд-бреакинг £117м деал то сигн форwард фром Астон Вилла“ (эн). Скй Спорц. Қаралди: 2026-йил 24-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Морган Рогерс“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Морган Рогерс Астон Вилла сайтида
- {{Премиэр Леагуэ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- 26-июлда туғилганлар
- 2002-йилда туғилганлар
- Премер-лига футболчиси андозасида ИД рақами мавжуд эмас ва викима’лумотларда қайд этилмаган
- УЭФА плаер темплате миссинг ИД
- Навбохес темплате wитҳ но cонтент
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Англиялик эркак футболчилари
- Футболдаги эркак ҳужумчилар
- Wест Бромwич Албион Ф.C. футболчилари
- Манчестер Cитй Ф.C. футболчилари
- Линcолн Cитй Ф.C. футболчилари
- Блаcкпоол Ф.C. футболчилари
- Миддлесброугҳ Ф.C. футболчилари
- Астон Вилла Ф.C. футболчилари
- Челсеа Ф.C. футболчилари
- АФC Боурнемоутҳ футболчилари
- Англия футбол лигаси футболчилари
- Англия Премер-лигаси футболчилари
- Англия ёшлар миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- Англия 21 ёшгача миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- Англия миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- УЭФА Европа Лигасида ғолиб бўлган футболчилар
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2026 ўйинчилари
