Морнингстар, Инc.
|
| |
| Тармоғи | |
|---|---|
| Эгаси | Жоэ Мансуэто (39,7%) |
| Статус | Очиқ аксиядорлик жамияти |
| Биржа листинги | |
| Қачон асос солинган | 1984 |
| Жойлашуви | Чикаго, Иллинойс, АҚШ |
| Ҳудудий хизмати | Бутун дунё |
| Асосчи(лари) | Жоэ Мансуэто |
| Раис | Жоэ Мансуэто |
| CЕО | Эстебан Родригуэз Жр. |
| Даромади |
|
| Операцион фойдаси |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони | 9 556 (2021) |
| Шўба корхоналари | МОРНИНГСТАР ЖАПАН К. К. (22,1%) |
| Вебсайти | морнингстар.cом |
| Тил(лар)и | Инглиз тили |
Морнингстар, Инc. – 1984-йилда Жоэ Мансуэто томонидан асос солинган, штаб-квартираси Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида жойлашган Америка молиявий хизматлар фирмаси. У инвестиция тадқиқотлари ва инвестицияларни бошқариш бўйича бир қатор хизматларни тақдим этади[2][1].
29 та мамлакатда фаолият юритувчи Морнингстар тадқиқотлари ва тавсиялари молиявий журналистлар томонидан активларни бошқариш саноатида таъсирли деб ҳисобланади ва Морнингстар таҳлилчиларининг ижобий ёки салбий тавсияси ҳар қандай фондга пул киритиши ёки олиб ташлаши мумкин[3][4]. Активларни бошқариш бўлими орқали компания ҳозирда 2023-йил 31-март ҳолатига кўра, 295 миллиард АҚСҲ долларидан ортиқ маблағни бошқаради[5].
Шунингдек, фирма инвестиция мутахассислари учун дастурий таъминот ва маълумотлар платформаларини, жумладан, „Морнингстар Ресеарч Портал“, „Морнингстар Диреcт“ ва „Морнингстар Адвисор Wоркстатион“ни тақдим этади.
Тарихи
Морнингстар асосчиси Жоэ Мансуэто бу ғояни дастлаб 1982-йилда бир нечта нуфузли фонд бошқарувчиларидан олган ўзаро фондлари йиллик ҳисоботларини кўздан кечираётганда ўйлаб топган[6]. Бироқ, Ҳаррис Ассоcиатес компаниясида фонд таҳлилчиси сифатида бир йил ишлаши давомида фонд саноати ва потенциал рақибларни яқиндан кузатиб, бу имконият ҳақиқатан ҳам мавжудлигига ишонч ҳосил қилди[6][7]. Шундан сўнг, Мансуэто 1984-йилда Чикагодаги бир хонали квартирасида 80 000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич сармоя билан Морнингстар компаниясини ташкил этди[8]. „Морнингстар“ номи Ҳенрй Давид Тҳореаунинг „Wалден“ асаридаги сўнгги жумладан олинган бўлиб, у „Қуёш шунчаки тонг юлдузидир“ деган маънони англатади[8][9].
Маҳсулот ва хизматлари
Морнингстар чакана ва институционал инвесторларга кенг кўламли маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этади.
Морнингстар инвестицияларни бошқариш
Ўзининг инвестицияларни бошқариш бўлинмаси орқали Морнингстар ҳозирда 265 миллиард АҚШ долларидан ортиқ активларни маслаҳат ва бошқарув остида сақлайди[5].
Морнингстар Диреcт
Морнингстар Диреcт – профессионал инвестиция менежерларига янги маҳсулотлар ва портфелларни ишлаб чиқишда ёрдам берувчи маълумотлар ва таҳлилларни тақдим этадиган дастурий платформадир.
Морнингстар Оффиcе Cлоуд
Морнингстар инвестиция маслаҳатчилари учун Морнингстар Оффиcе Cлоуд номли ягона булутли платформани таклиф этади. Ушбу дастурий таъминот молиявий маслаҳатчиларга ўз фаолиятини бошқариш, маълумотлар ва тадқиқотларга кириш, инвестицияларни таҳлил қилиш ҳамда инвесторлар билан алоқа ўрнатиш имконини беради[10].
Морнингстар Премиум
Фирма ўзининг „Морнингстар Премиум“ обуна маҳсулоти орқали чакана ва индивидуал инвесторларга янгиликлар, тадқиқотлар ҳамда аксиялар, облигациялар ва ўзаро фондлар таҳлилидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади[11].
Кредит рейтинглари (НРСРО)
2010-йилда Морнингстар хусусий капитал гиганти Cапмарк Финанcенинг собиқ бўлими ва бир вақтлар миллий тан олинган статистик рейтинг ташкилоти (НРСРО) мақомига эга бўлган Реалпоинт МCҲЖни сотиб олди. Фирма Морнингстар Cредит Ратингс номи билан қайта брендланди ва С&П, Моодй’с Инвесторс Сервиcе ва Фитч Ратингс каби НРСРОлар билан рақобатлаша бошлади[12][13].
2019-йилда Морнингстар НРСРО ДБРСни 669 миллион долларга сотиб олди[14].
Морнингстар тадқиқот портали
2022-йилда Морнингстар молиявий маслаҳатчиларга Морнингстарнинг инвестиция тадқиқотлари ва бошқа воситаларидан фойдаланишга ёрдам бериш мақсадида ўзининг энг янги тадқиқот платформасини ишга туширди. Бу платформа инвестицияларни аниқлаш ва танлаш, инвестициялар самарадорлигини кузатиш ҳамда мижозлар билан самарали мулоқот қилиш учун мўлжалланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Морнингстар 2022 Аннуал Репорт“. Морнингстар (31 декабр 2022). Қаралди: 18 ноябр 2023.
- ↑ „Морнингстар Пресс Релеасе“. Қаралди: 19-март.
- ↑ Фолей, Степҳен. „Морнингстар: А форcе то бе реcконед wитҳ“. Финанcиал Тимес (2014-йил 21-август).
- ↑ Дел Гуэрcио, Диане; Ткаc, Паула (Фебруарй 1, 2001). "Стар Поwер: Тҳе Эффеcт оф Морнингстар Ратингс он Мутуал Фунд Флоw". Жоурнал оф Финанcиал анд Қуантитативе Аналйсис 37. дои:10.2139/ssrn.286157. https://www.researchgate.net/publication/5026242.
- ↑ 5,0 5,1 „Морнингстар Латест Қуартерлй Ресулц: Қ1 2022“ (2022-йил 27-апрел).[сайт ишламайди]
- ↑ 6,0 6,1 „Эверйтҳинг И Кноw, И Леарнед фром Wаррен Буффетт, Cорпорате Cултуре – Инc Магазине“. Қаралди: 2007-йил 3-май.
- ↑ „Жоэ Мансуэто анд Билл Нйгрен: Тҳе Импортанcе оф Ҳавинг Cонвиcтион“. Қаралди: 2007-йил 3-май.
- ↑ 8,0 8,1 Феттерман, Миндй. „УСАТОДАЙ.cом – Cан ҳе турн магазине буст инто а боом?“. УСА Тодай (2005-йил 14-ноябр). Қаралди: 2007-йил 3-май.
- ↑ „А стар ис реборн афтер шаке-уп“. УСА Тодай (2001-йил 12-феврал). Қаралди: 2007-йил 21-май.
- ↑ (2017-йил 16-ноябр). „Морнингстар Анноунcес Морнингстар Оффиcе Cлоуд, ан Энд-то-Энд Праcтиcе анд Портфолио Манагемент Платформ фор Индепендент Адвисорс“. Пресс-релиз.
- ↑ „Премиум Мембершип | Морнингстар“. www.морнингстар.cом.
- ↑ Солсман, Ануша Шривастава Анд Жоан Э.. „Морнингстар то Буй Cредит Ратер Реалпоинт“ (2010-йил 19-март).
- ↑ „Морнингстар Аcқуирес МБС Ратер Реалпоинт“. Финанcиал Планнинг (2010-йил 5-май).
- ↑ Банержи, Гунжан. „Морнингстар Лоокс то Эхпанд Ратингс Бусинесс Wитҳ ДБРС Деал“ (2019-йил 29-май).