Jump to content

Мозандарон

From Ziyosfera

Мозандарон — Эрондаги тарихий вилоят. Гилон билан Хуросон оралигида. Ҳозирги маъмурий бўлиниш бўйича остон (вилоят). 9—XII аср манбаларида Табаристон номи билан маълум. XIII асрдан эса Мозандарон деб аталган. Сосонийлар даврида мустақил ҳокимлик бўлган; кейинчалик араблар, сомонийлар, салжуқийлар, мўғуллар қўл остига ўтган, аммо ҳокимиятни маҳаллий ҳокимлар бошқарган. Мозандаронни XIV аср охирида Амир Темур қўшинлари эгаллаган. XVI аср бошида Мозандарон яна маҳаллий ҳукмдорлар қўлига ўтган. Аббос И даврида Мозандаронда маҳаллий сулола тугатилиб, Мозандарон Сафавийлар давлатига қўшилган. 1920—1921 -йилларда Мозандарон дадемократик ҳаракатлар авж олган. 1946—1951- йиллари Мозандароннинг айрим шаҳарлари (Бобил, Сари)да Англия-Эрон нефт компаниясига қарши оммавий митинг ва намойишлар бўлиб ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил