Муҳаммад Фаруқ Хон
| Муҳаммад Фаруқ Хон | |
|---|---|
|
| |
| Эра | Замонавий давр |
| Ҳудуд | Хайбар Пахтунхва, Покистон |
| Счоол | Фароҳий-Ислоҳий |
Маин интересц |
Ислом ҳуқуқи ва Қуръон тафсири |
Нотабле идеас |
|
Муҳаммад Фаруқ Хон — покистонлик психиатр, исломшунос олим ва Сват университети вице-канслери.
У исломчи жангариликка қаршилиги билан танилган ва худкушлик ҳужумларини исломга зид деб таърифлаган, шу қарашлари туфайли 2010-йил 2-октябрда суиқасд натижасида ўлдирилган[1][2].
Ёшлигида Своби туманида ўқиган. Сўнг Ҳасанабдал Кадет коллежига, кейинроқ эса Коҳот Кадет коллежига ўқишга кирган. Тиббиётни ўргангач, психиатрия бўйича ихтисослашишга қарор қилган. У Мардонда туманидаги Багдада шаҳарчасида хусусий амалиётини йўлга қўйган. Покистон ҳукумати уни вафотидан бир муддат олдин Сват Ислом университетининг илк вице-канслери этиб тайинлаган. Покистон ҳукумати унга хизматлари учун вафотидан сўнг Ситора-э Имтиёз мукофотини берган.
Китоблари
У турли масалалар бўйича бир неча китоблар муаллифи бўлган, аммо унинг асосий қизиқиш соҳалари Қуръон ва Исломни ўрганиш эди. Хон қуйидаги китоблар муаллифи бўлган:
- Пакистан анд тҳе Тwентй Фирст Cентурй (Покистон ва йигирма биринчи аср; урду тилида),
- Жиҳад, Қитал анд Исламиc wорлд (Жиҳод, қитал ва ислом олами; урду тилида)
- Wҳат ис Ислам? (Ислом нима?; урду тилида)
- Ислам анд Wомен (Ислом ва аёллар; урду ва инглиз тилларида)
- Диалогуэ wитҳ тҳе Wест (Ғарб билан мулоқот; инглиз тилида)
- Кашмир Иссуэ (Кашмир масаласи; урду ва инглиз тилларида)
- Тҳе қуэстионс оф Модерн Минд анд Реплй оф Ислам (Замонавий тафаккур саволлари ва Ислом жавоби; урду тилида)
- Cритиcал студй оф Ординанcе оф Ҳудоод, Қисас анд Дият (Ҳудуд, қисос ва дият тўғрисидаги фармоннинг танқидий тадқиқи; урду тилида)
Суиқасд
У 2010-йил 2-октябрда Мардоннинг Багдада ҳудудидаги клиникасида икки қуролли йигит кириб келиб, уни ўқ узиб ўлдирган[1][3]. Доктор Хон ва унинг ёрдамчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Толибон унинг қотиллиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. У Сват университети вице-канслери эди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Нотед религиоус счолар шот деад ин Мардан“. Тҳе Эхпресс Трибуне (2010-йил 3-октябр). Қаралди: 2018-йил 27-феврал.
- ↑ Перлез, Жане „Киллинг оф Доcтор Парт оф Талибан Wар он Эдуcатед“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 8-октябр). Қаралди: 2018-йил 27-феврал.
- ↑ „Модерате счолар Др Фарооқ киллед ин Мардан - ДАWН.CОМ“ (2010-йил 3-октябр).