- Википедияда исми Мурод бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Мурод И Худовандигор (1326—1389) — Усмонлилар империясининг 3-султони (1362-1389)[2][3].
Усмонлилар сулоласига мансуб Туркия султони (1362—1389). Султон Ўрхон Ғозийнинг ўғли. Тахт тепасига келган Мурод И биродарлари Иброҳим ва Халилларни қатл этгач, Кичик Осиёнинг шарқий ва жанубий худудларини ўз тасарруфига киритади. Тез орада мамлакатнинг илгари қўлдан чиққан ғарбий ерларини қайтариб олади. 1362-йил болгарларнинг Филиппопол (Пловдив) шаҳрини забт этади. Орадан 2 йил ўтгач, болгар шоҳи Шишман усмонийлар султонига хирож тўловчига айланади. Мурод И 1370-йилларда пойтахтни Эдирне (Адрианопол)га кўчиради. Мурод И 1376-йил Византия тасарруфига ўтган Галлиполи ярим оролини қайтариб олади; 1370—1380-йилларда Болкрндаги барча ерларни босиб олади. 1389-йилнинг июнида Мурод И улкан армияси билан серб ерларига киради. Косово майдонида княз Лазар бошлик, серб кучлари билан тўқнашади (1389-йил 15-июн). М.И қарор-гоҳига Лазар армияси ҳақида маълумот бермоқчи бўлган серб-крчоқ Милошни олиб келишади, у тусатдан Мурод И нинг юрагига ханжар санчади. Бироқ, Мурод И нинг қўшини жангда ғалаба қозонади. Асирга олинган Лазар жон бераётган Мурод И кўз ўнгида қатл қилинади. Мурод И нинг тўнғич фарзанди Боязид И Йилдирим султонлик шоҳсупасига ўтиради[4].
Манбалар
- ↑ "Мурад И". Энcйcлопæдиа Британниcа Инc., 2014. Wеб. 19-Деc. 2014-йил.
- ↑ Имбер, Cолин. Тҳе Оттоман Эмпире, 1300-1650: Тҳе Струcтуре оф Поwер, 2, Палграве Маcмиллан, 2009. ИСБН 978-0-230-57451-9.
- ↑ Ҳаррис, Жонатҳан, Тҳе Энд оф Бйзантиум. Неw Ҳавен анд Лондон: Яле Университй Пресс, 2010. ИСБН 978-0-300-11786-8
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
|
|---|
|
|
§ Биринчи усмоний халифалари |