Jump to content

Муром

From Ziyosfera

Муром — РФ Владимир вилоятидаги шаҳар. Ока дарёсининг чап сох.илидаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 104 минг киши (2025). М. муҳим саноат маркази. Машинасозлик (тепловоз, электровоз, „Ока“ совиткичлари), радио (радиола, автомобиллар учун радиоприёмниклар, электр мусиқа асбоблари), ёғочсозлик (фанер комбинати), зиғир тола, йигирув-тўқув, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Тиббиёт ва педагогика билим юр-тлари, Владимир-Суздал тарихий-меъморий музей-қўриқхонасининг фили-али, тасвирий санъат академияси, И.С.Куликов уй-музейи бор. XII аср ўрталаридан XV асрнинг бошларигача Муром князлигининг марказий шаҳри. 1778-йилдан уезд шаҳри. М.да XVI—XIX асрларга оид меъморий ёдгорликлардан Косма ва Дамиан черковлари (XVI аср), Троицк монастири (XVII аср) сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил