Мутиу Адепожу
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Мутиу Адепожу | ||
| Таваллуд санаси | 1970-йил 22-декабр | ||
| Таваллуд жойи | Ибадан, Нигерия | ||
| Бўйи | 1.80 м | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
Мутиу Адепожу (1970-йил 22-декабр, Ибадан, Нигерия) – нигериялик собиқ профессионал футболчи бўлиб, ярим ҳимоячи сифатида майдонда тўп сурган.
Адепожу ўз фаолиятининг асосий қисмини Испанияда ўтказган. Етти мавсум давомида Ла Лига мусобақасида жами 175 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган. Адепожу асосан Раcинг де Сантандер ва Реал Соcиэдад клублари сафида тўп сурган[1].
Адепожу 12 йил давомида Нигерия миллий футбол терма жамоасида ўйнаб, мамлакатининг шарафини учта Жаҳон чемпионати ва учта Африка Миллатлар Кубогида ҳимоя қилган.
Клубдаги фаолияти
Ибаданда туғилган Адепожу 1989-йилда Нигерияни тарк этиб, „Реал Мадрид“ клубига қўшилган, аммо ҳеч қачон клубнинг асосий таркибига кира олмаган. 1992—1993-йилги мавсум ажойиб бўлган, чунки Адепожу Сегунда Дивисиóнда 11 та гол уриб, Раcинг де Сантандер клубининг Ла Лигага қайтишига ёрдам берган[2][3], Адепожу кейинги уч йил давомида Раcинг де Сантандер клубида доимий равишда тўп суриб келган.
Адепожу 1996—1997-йилларда Реал Соcиэдад клубига ўтган, аммо дастлабки муваффақиятли мавсумдан сўнг басклар клубида асосий таркибдан жой олишда жиддий қийинчиликларга дуч келган. 2001—2002-йилларда Адепожу Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳод (Жидда) клубида ўйнаган, бироқ тез орада Испанияга қайтиб, у ерда иккинчи дивизиондаги УД Саламанcа клуби таркибида камдан-кам майдонга тушган.
Адепожу Туркия ва Кипрдаги яна икки муваффақияциз мавсумдан сўнг, 2006-йилда Испаниянинг қуйи лигасида футболчилик фаолиятини якунлаган. Кейинчалик Адепожу ўзининг илк клуби бўлган „Шоотинг Старс ФC“ клубида бош мураббий бўлиб ишлаган[4].
Терма жамоадаги фаолияти
Адепожу 1989-йилги ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаган Нигерия У20 терма клуб аъзоси бўлган. Унинг ярим финалда Америка Қўшма Штатларга қарши ўйиндаги (ўйинда Касей Келлер гол урди) фаолллиги Португалияга қарши финал ўйинига чиқишни таъминлади ва бу ўйинда эса жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган.
Адепожу миллий футбол терма жамоасида 48 та ўйин ўтказиб, олтита гол урган. Адепожунинг терма жамоадаги дебюти 1990-йил август ойида Тогога қарши ўйинда бўлган, аммо унинг муваффақияти 1992-йилги Африка Миллатлар Кубогида бўлган[5]. Адепожу мусобақада терма жамоасига ғалаба қозонишда ёрдам берган[6].
Адепожу 1994, 1998-йилларда ФИФА Жаҳон чемпионатлари учун Нигерия терма жамоасининг таркибида бўлган, терма жамоа Испанияга қарши 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, ўйинда Адепожу гол урган, ва 2002-йилдаги охирги мусобақасида Адепожу асосйи таркибда ўйинда қатнашамаган[7].
Манбалар
- ↑ „Мутиу, Адепожу Мутиу - Фоотбаллер“. www.бдфутбол.cом. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ ҲИСТОРИА / Cап. 12 Десcенсо а 2ªБ й асcенсо а Примера (ҲИСТОРЙ / Ч. 12 Релегатион то 2ªБ анд промотион то Примера); ат Раcинг Сантандер (испанча)
- ↑ Ақуэл асcенсо инолвидабле (Тҳат унфоргеттабле промотион); Эл Диарио Монтаñéс, 29 Жуне 2018 (испанча)
- ↑ Мутиу Адепожу: Шоотинг Старс wилл реcруит онлй сих плаерс; Гоал, 1 Оcтобер 2012
- ↑ Африcан Натионс Cуп 1992; ат РСССФ
- ↑ Африcан Натионс Cуп 1994; ат РСССФ
- ↑ Нигериа раллиэс то стун Спаин wитҳ лате гоал; Тҳе Wашингтон Пост, 13 Жуне 1998
Ҳаволалар
- Нигериан Плаерс профиле(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-13 санасида архивланган)
- Мутиу Адепожу БДФутбол сайтида
- Мутиу Адепожу Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- Мутиу Адепожу – ФИФА мусобақаларидаги натижалари (архивланган)
- Мутиу Адепожу Х(Тwиттер)
- 22-декабрда туғилганлар
- 1970-йилда туғилганлар
- ИД билан БДФутбол андозаси Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- ФИФА плаер ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Яшаётган инсонлар
- Нигериялик эркак футболчилар
- Эркак футбол ярим ҳимоячилари
- Терcера Дивисиóн ўйинчилари
- Сегунда Дивисиóн Б ўйинчилари
- Сегунда Дивисиóн футболчилари
- Ла Лига ўйинчилари
- Ал-Иттиход (Жидда) клуби футболчилари
- Саудия Арабистони Про-лигаси футболчилари
- Реал Соcиэдад футболчилари
- Раcинг де Сантандер футболчилари
- УД Саламанcа футболчилари
- CД Элденсе футболчилари
- Самсунспор футболчилари
- Реал Мадрид Cастилла футболчилари
- Нигериялик муҳожир эркак футболчилар
- Туркиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Саудия Арабистонидаги муҳожир эркак футболчилар
- Испаниядаги муҳожир эркак футболчилар
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2002 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1998 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1994 ўйинчилари
- Туркия Супер Лигаси футболчилари