Нани
|
Нани Португалия терма жамоаси сафида (2017) | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1986-йил 17-ноябр[2] | ||
| Таваллуд жойи | Амадора, Португалия | ||
| Бўйи | 1.77 м[3] | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Адана Демирспор | ||
| Рақами | 30 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2000–2003 | Реал Массамá | ||
| 2003–2005 | Спортинг CП | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2005–2007 | Спортинг CП | 58 | (9) |
| 2007–2015 | Манчестер Унитед | 147 | (25) |
| 2014–2015 | → Спортинг CП (лоан) | 27 | (7) |
| 2015–2016 | Фенербаҳçэ | 28 | (8) |
| 2016–2018 | Валенcиа | 25 | (5) |
| 2017–2018 | → Лазио (лоан) | 18 | (3) |
| 2018–2019 | Спортинг CП | 18 | (7) |
| 2019–2021 | Орландо Cитй | 77 | (28) |
| 2022 | Венезиа | 10 | (0) |
| 2022–2023 | Мелбоурне Виcторй | 10 | (0) |
| 2023– | Адана Демирспор | 8 | (2) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2006–2007 | Португалия У21 | 11 | (1) |
| 2006 | Португалия Б терма жамоаси | 1 | (0) |
| 2006–2017 | Португалия терма жамоаси | 112 | (24) |
Медаллар | |||
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2023-йил 6-октябр учун) | |||
Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа (1986-йил, 17-ноябрда туғилган)[4] — Нани номи билан танилган португалиялик профессионал футболчи.
Нани ўз фаолиятини Спортингда бошлаган. 2003-йилда клубнинг ёшлар жамоасига қўшилган. 2005-йилда асосий жамоа сафида ўз дебютини амалга оширган. Португалиядаги икки йиллик фаолияти давомида Португалия кубогини қўлга киритган. 2007—2008-йилги мавсум олдидан Нанининг ўйини Англиянинг „Манчестер Унитед“ клуби эътиборини тортган ва 2007-йилнинг июл ойида Манчестерликлар Нани билан шартнома имзолашган. Манчестер Унитед клубига келиши билан асосий жамоа футболчисига айланган. Клуб сафида тўртта Премер-лига чемпионлиги, иккита Лига кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЭФА чемпионлар лигасида чемпионликни қўлга киритган. Шундан сўнг, ижара асосида Спортинг клубига ўтган ва Португалия кубогини қўлга киритган. 2015-йилда Туркиянинг „Фенербаҳче“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Бир йилдан сўнг эса Испаниянинг „Валенсия“ клуби билан шартнома имзолаган. 2018-йилда яна Спортинг сафига қайтган. Шу мавсумда Португалия кубоги ва Португалия лига кубогини қўлга киритган. Мавсум якунлангач АҚШ чемпионатида иштирок этувчи „Орландо Cитй“ клуби сафига бориб қўшилган. 3 мавсум давомида Орландо Cитй клуби сардори сифатида ўйинларда иштирок этган ва 2021-йил охирида ушбу клубни тарк этган. 2022-йилнинг январ ойида Италиянинг Венезиа клуби билан шартнома имзолаган. 2023-йил 13- июлда Туркиянинг Адана Демирспор клуби билан шартнома имзолаган[5]. Адана Демирспор сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол этган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. 2024-йил 13-майда Нани ва Адана Демирспор клуби ўртасидаги шартнома бекор қилинган[6].
Нани Португалия терма жамоаси сафида 2006-йилда дебют қилган ва орадан кўп ўтмай терма жамоа сафида илк голини урган. Шу тариқа, жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланган. Учта Европа чемпионати (2008, 2012 ва 2016) ва 2014-йилги жаҳон чемпионатида Португалия шарафини ҳимоя қилган. Нани 2016-йилги Европа чемпионати финалида асосий таркибда майдонга тушган[7]. Финал ўйинида Cристиано Роналдо жароҳат олиб, майдонни тарк этганидан сўнг, ўйиннинг қолган қисмини жамоа сардори сифатида ўтказган ва Португалиянингг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган. Нани Терма жамоа сафида жами 112 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 24 та тўп киритишга муваффақ бўлган[8].
Манбалар
- ↑ „ФИФА Cонфедератионс Cуп Руссиа 2017: Лист оф плаерс: Португал“. ФИФА (2018-йил 20-март). 2017-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-март.
- ↑ „Нани“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед. 2011-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-декабр.
- ↑ „Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа - Мелбоурне Виcторй“. мелбоурневиcторй.cом.ау. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ „Нани“ (рус). 2024-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил, 11-июл.
- ↑ „Нани офиcиализадо cомо рефорçо до Адана Демирспор“ (португалча) (13-июл, 2023-йил). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
- ↑ „Адана Демирспор, Нани иле ёлларıнı айıрдı“ (туркча) (2024-йил 13-май). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
- ↑ „Портуугал 1-0 Франcе | УЭФА Эуро 2016 финал“ (инглизча) (11-июл, 2016-йил). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
- ↑ „Нани - Стац, cареэр анд маркет валуэ“ (инглизча). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
| Футболчи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 17-ноябрда туғилганлар
- 1986-йилда туғилганлар
- ФИФА эркаклар марказий клуби
- УЭФА Европа чемпионатида ғолиб бўлган ўйинчилар
- УЭФА Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган футболчилар
- ФИФА Конфедерациялар кубоги 2017 футболчилари
- УЭФА Евро 2016 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 ўйинчилари
- УЭФА Евро 2012 ўйинчилари
- УЭФА Евро 2008 ўйинчилари
- Италиядаги португалиялик муҳожир спортчилар
- Италиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Испаниядаги португалиялик муҳожир спортчилар
- Испаниядаги муҳожир эркак футболчилар
- Туркиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Англиядаги португалиялик муҳожир спортчилар
- Англиядаги муҳожир эркак футболчилар
- СС Лазио футболчилари
- Валенcиа C.Ф. футболчилари
- Фенербаҳçэ С.К. футболчилари
- Манчестер Унитед Ф.C. ўйинчилари
- Спортинг CП футболчилари
- Сериэ А футболчилари
- Ла Лига ўйинчилари
- Туркия Супер Лигаси футболчилари
- Англия Премер-лигаси футболчилари
- Примеира Лига футболчилари
- Футболдаги эркак қанот ярим ҳимоячилари
- Португалия У21 терма жамоаси футболчилари
- Португалия терма жамоаси футболчилари
- Португалиялик эркак футболчилари
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Футболчилар ҳақидаги чала мақолалар
