Jump to content

Нанкин

Координаталари: 32°03′0″Н 118°46′0″Э / 32.05000°Н 118.76667°Э / 32.05000; 118.76667
From Ziyosfera
Нанкин

Субпровинция тоифасидаги шаҳар
Соат йўналиши бўйлаб Нанкин шаҳри, Хуанву кўли ва Бинафша тоғнинг юқоридан кўриниши Нанкин тимсоли сифатида кенг эътироф этилган жанубий сулолаларнинг Сяо Жинг қабри ёнидаги „Бихиэ“ тош ҳайкали Йижианг дарвозаси ва Нанкин шаҳар девори Қинхуай дарёси ва Фузи Миаонинг тунги кўриниши Нанкин Олимпия спорт маркази Минг Хиаолинг мақбараси Сун Ят-сен мақбарасининг асосий биноси
Соат йўналиши бўйлаб
Нанкин шаҳри, Хуанву кўли ва Бинафша тоғнинг юқоридан кўриниши
Нанкин тимсоли сифатида кенг эътироф этилган жанубий сулолаларнинг Сяо Жинг қабри ёнидаги „Бихиэ“ тош ҳайкали
Йижианг дарвозаси ва Нанкин шаҳар девори
Қинхуай дарёси ва Фузи Миаонинг тунги кўриниши
Нанкин Олимпия спорт маркази
Минг Хиаолинг мақбараси
Сун Ят-сен мақбарасининг асосий биноси
32°03′0″Н 118°46′0″Э / 32.05000°Н 118.76667°Э / 32.05000; 118.76667
Мамлакат Хитой
Провинсия Сзянсу
Ҳукумат
 • Партқўм котиби Зҳанг Жингҳуа
Асос солинган мил. ав. 495-йил
Майдон 6,587.02 км2 (2,543.26 кв ми)
Маркази баландлиги 15 м
Аҳолиси
 (2020)
9 314 685
Вақт минтақаси УТC+8
Телефон коди 025
Почта индекс(лар)и 210000–213000
Автомобил коди 苏А
Нанкин харитада
Нанкин
Нанкин
Нанкин харитада
Нанкин
Нанкин

Нанкин (хитойча Нансзин — жан. пойтахт) — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар. Сзянсу провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 5,3 млн. киши (1998). Янсзи дарёси қуйи оқимидаги муҳим транспорт йўллари тугуни. Аэропорт бор. Денгиз кемалари кира оладиган порт. Мамлакатнинг йирик иқтисодий, илмий ва маданий марказларидан. Станоксозлик, электр ва радио аппаратуралари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, металлургия, кимё, семент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган.

Н.да Хитой Фанлар академиясининг филиали, тупроқшунослик ва география институтлари, университет ва бошқа олий ўқув юртлари, кутубхона, музейлар, ботаника ва ҳайвонот боғлари, расадхона бор.

Н.га милоддан аввалги 472 йилда асос солинган. Турли даврларда шаҳар номи ҳар хил аталган. 1368—1421-йилларда мамлакат пойтахти. 1421—1911-йилларда Сзяннан нойиблигининг маркази. 1853—1864-йилларда Тайпинлар давлати пойтахти. 1911—1912-йилларда Сун Яцен бошлиқ Хитой Республикаси ҳукуматининг қароргохи. 1912-йилдан Сзянсу провинициясининг маъмурий маркази. Маъмурий ва тарихий ёдгорликлардан „Император шаҳри“ (XIV—XV асрлар), шаҳар девори (уз. 34 км), ибодатхоналар, мак, баралар сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил