Jump to content

Наштар

From Ziyosfera

Наштар — чақувчи пардақанотлилар урғочиси заҳар сочувчи органининг санчувчи қисми. Ҳимоя ва ҳужум қилиш органи. Тинч ҳолатда Н. қорин бўлимининг охирги бўғими ичида жойлашади; зарур бўлганда ташқарига чиқарилади. Н. заҳар ишлаб чиқарадиган безлар билан боғланган. Н.нинг остки ва устки тарновсимон паллалари ўртасида най ҳосил бўлади. Заҳарли суюқлик ана шу най орқали ўлжа ёки душман танасига оқиб боради. Асаларилар Н.и қирраларида майда илмоқчалар бўлади. Асалари йирик ҳайвонларни чаққанидан сўнг Н.ни чиқариб ололмасдан ҳалок бўлади. Чаёнлар Н. и заҳар суюқлиги оқиб ўтадиган игнасимон найдан иборат бўлиб, орқа қориннинг охирги бўғимида жойлашган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил