Jump to content

Натамицин

From Ziyosfera

Натамицин ёки пимарицин — кўз атрофидаги замбуруғли инфексияларни (фунгал инфеcтионс) даволашда қўлланиладиган замбуруғга қарши дори (антифунгал медиcатион).[1][2] Бундай инфексиялар қаторига қовоқлар, конъюнктива ва шох парда инфексиялари киради.[1] Дори кўз томчилари (эедропс) шаклида қўлланилади.[1] Натамицин озиқ-овқат саноатида консервант (пресервативе) сифатида ҳам ишлатилади.[2]

Дори аллергик реаксияларни (Аллергиc реаcтионс) келтириб чиқариши мумкин.[1] Ҳомиладорлик (прегнанcй) ёки эмизиш (бреастфеэдинг) даврида уни тиббий мақсадда қўллаш хавфсизми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.[1] Натамицин макролидлар (маcролиде) ва полиэнлар гуруҳига мансуб дори воситасидир.[1] У ҳужайра мембранасини (cелл мембране) ўзгартириб, замбуруғни нобуд қилади.[1]

Натамицин 1955-йилда кашф этилган ва 1978-йилда Америка Қўшма Штатларида тиббиётда қўллаш учун рухсат олган.[1][2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 „Натамйcин“. Тҳе Америcан Соcиэтй оф Ҳеалтҳ-Сйстем Пҳармаcисц. Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Антимиcробиал Агенц“, Фоод Аддитивес (эн). CРC Пресс, 2001 — 599–600-бет. ИСБН 978-0-8247-4170-9.