Jump to content

Навандак

From Ziyosfera
(Redirected from Navand)

Навандак, Наванд — ўрта асрдаги Чағониён шаҳарларидан бири (5—6— XVIII асрлар). Баъзи олимлар фикрича, „Н.“ атамаси „нав“ ва „хандақ“дан олиниб „янги хандақ“ маъносини англатган. „Н.“ номи „наванд“ („чопарлар“) сўзининг кичрайтирилган шакли деб қарашлар ҳам бор (Ш. Камолиддинов). XII асрда Балхдаги маҳаллалардан ва Самарқанд дарвозаларидан бири „Наванд“ деб аталган. XV аср охирида темурийлар даврида Н.да зарбхона бўлган, бу ерда „Наванд“ деб битилган маҳаллий мис тангачалар чиқарилган. Сурхондарё вилоятидаги Узун шаҳридан 3 км шим.шарқда жойлашган Кофирқалъа (ёки Новандактепа) шаҳар ҳаробаси ўрнида бўлган деб ҳисобланади. Шаҳар хандақ (кенг-лиги 50 м) билан ўралган мустаҳкам арк, шаҳристон (450×450 м) ва катта рабоддан ташкил топган.

Адабиёт

  • Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ—начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил