Jump to content

Ниш

From Ziyosfera

Ниш — Сербиядаги шаҳар, Нишава дарёсининг Жанубий Моравияга қуйилиши яқинида. Аҳолиси 176 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Машинасозлик (хусусан, радиоэлектроника), озиқ-ов-қат, тўқимачилик, кимё саноати корхоналари мавжуд. Университет, музейлар бор. Нишдан 10 км жануби-шарқда Нишка-Баня балнеологик курорти жойлашган ва қад. Византия шаҳри — Медиана ҳаро-балари сақланган. Меъморий ёдгорликлардан IV—V асрларда қурилган рим қалъаси, базилика қолдиқлари, XV—XVIII асрларга оид бинолар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил