Jump to content

Норфолк

From Ziyosfera

Норфолк — АҚШнинг шимолий-шарқий қисмидаги шаҳар. Атлантика океани соҳилида, Виргиния штатида. Аҳолиси 234,4 минг киши (2000). Хемптон-Роде қўлтиғи соҳилидаги порт. Кемасозлик (жумладан, ҳарбий кемалар), нефтни кайта ишлаш, тайёр қисмлардан автомобил йигиш, кимё, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга 1688-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил