Нортҳ Адамс (Массачусетц)
Нортҳ Адамс | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | АҚШ |
| Асос солинган | 1745-йил |
| Майдон | 20.61 км2 (7.96 кв ми) |
| Аҳолиси (2020) |
12 961 |
| Зичлиги | 637.00 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC-5 |
Нортҳ Адамс (талаффузи: Нос Адамс) — АҚШнинг Массачусетц штатида жойлашган шаҳардир. У Массачусец штатидаги Пицфилд статистик ҳудудининг бир қисмидир. 2020-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра унинг аҳолиси 12 961 кишини ташкил қилади[1].
Географияси
Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш бюросига кўра, Нортҳ Адамснинг умумий майдони 20.6 квадрат миля (53.4 км2) ни ташкил қилади, шундан 20.3 квадрат миля (52.7 км2) қуруқлик ва 0.27 квадрат миля (0.7 км2) ёки 1,31% сувдан иборат[2]. Нортҳ Адамс шимолда Cларксбург, шарқда Флорида, жанубда Адамс ва ғарбда Wиллиамстоwн билан чегарадош.
Демографияси

2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш ҳолатига кўра[3], шаҳарда 13 708 киши, 5 652 хонадон ва 3 156 оила истиқомат қилган. Аҳоли зичлиги — ҳар квадрат милга 665,4 нафар киши (257,2/км²). Шаҳарнинг ирқий таркиби 93% оқ танли, 1,8% афро-америкалик, 0,4% тубжой америкалик, 1,1% осиёлик, 0,2% Тинч океани ороллари, 0,8% бошқа ирқлардан ва 2,8% икки ёки ундан ортиқ ирқдан. Ҳар қандай ирқга мансуб испан ёки лотин миллатига мансуб аҳолининг 2,4 фоизини ташкил қилган.
Шаҳарда 5 652 та хонадон мавжуд бўлиб, улардан 23,6 фоизи 18 ёшгача бўлган болалари, 38,4 фоизи эр-хотинлар, 12,5 фоизи эри бўлмаган, 44,2 фоизи эса оиласизлар эди. Барча уй хўжаликларининг 39,7 фоизи жисмоний шахслардан иборат бўлиб, 15 фоизида эса 65 ёш ва ундан катта бўлган ёлғиз яшайдиганлар бор.
Шаҳар аҳолиси ёш тақсимотига кўра, 21,74% 18 ёшгача, 16,9% 18 ёшдан 24 ёшгача, 21,4% 25 ёшдан 44 ёшгача, 23,7% 45 ёшдан 64 ёшгача ва 16,4% 65 ёш ёки ёши каттароқдир. Аҳолининг ўртача ёши 38 ёш. Ҳар 100 аёлга 91,2 эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга 89,75 эркак тўғри келади.
Шаҳардаги уй хўжаликларининг ўртача даромади 35 020 долларни, оиланинг ўртача даромади эса 90 000 долларни ташкил этди. Шаҳарнинг аҳоли жон бошига даромади 19 857 долларни ташкил этди. Оилаларнинг қарийб 9 фоизи ва аҳолининг 22,3 фоизи қашшоқлик чегарасидан паст бўлган, шу жумладан 20 ёшдан ошганларнинг 11 фоизи қашшоқ ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ „Cенсус - Геограпҳй Профиле: Нортҳ Адамс cитй, Массачусетц“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 25-сентябр.
- ↑ „Геограпҳиc Идентифиэрс: 2010 Демограпҳиc Профиле Дата (Г001): Нортҳ Адамс cитй, Массачусетц“. У.С. Cенсус Буреау, Америcан Фаcтфиндер. 2020-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-декабр.
- ↑ „У.С. Cенсус wебсите“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.